Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Эрон: юқори лавозимли ҳарбий Теҳрон кўчаларида отиб кетилди

1748

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг маълум қилишича, унинг зобитларидан бири пойтахт Теҳронда икки мототциклда кетаётган қуролли шахслар томонидан ўлдирилган, деб хабар беради ИРНА давлат ахборот агентлиги.

Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг якшанба куни берган баёнотида айтилишича, Ҳасан Сайёд Худоёрий инқилоб душманлари томонидан ўлдирилган. Унинг сўзларига кўра, Худоёрий Қудс кучлари (Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг хорижий операциялари учун масъул) аъзоси бўлган ва у ўтган йилларда Сурияда хизмат қилган.

ИРНА хабарига кўра, Худоёрий маҳаллий вақт билан соат 16:00 атрофида Мужоҳиддин-э-Ислом кўчаси яқинида уйига қайтаётганда бешта ўқ билан ўлдирилган.

Давлат агентлиги уни "муқаддас жойлар ҳимоячиси" деб таърифлаган, бу атама Сурия ёки Ироқда Эрон номидан ишлайдиган эронликлар учун ишлатилади.

Эрон Сурия режимининг асосий ҳарбий қўллаб-қувватловчиси бўлиб келган. У минглаб жангчиларни Сурия ва Ироққа хорижий операцияларни назорат қилувчи Қудс кучлари бошчилигидаги ИШИДга  қарши курашиш учун юборган.

Доҳадан хабар берган Ал-Жазира мухбири Ҳошимнинг айтишича, қотиллик бошқа контекстда кўрилмоқда.

"Сўнгги ўн йил ичида Теҳронда содир бўлган олдинги қотилликларнинг аксарияти ядровий ишлар билан боғлиқ", деган Ал-Жазира мухбири мамлакат ядро олимларига қарши олдинги қотилликларга ишора қилиб.

“Агар бу тўғри бўлса, бу суиқасд биринчи марта Эроннинг минтақавий сиёсати билан боғланган бўлса керак.

Теҳрондан сўзлаган Яқин Шарқдаги Стратегик тадқиқотлар марказининг катта илмий ходими Аббос Асланийнинг айтишича, “Ислом қўриқчилари корпусидаги нуфузли шахсни йўқ қилишдан мақсад мамлакатда психологик операция ташкил этишдир”.

"Менимча, ҳукумат иқтисодий ислоҳотларни амалга ошираётган ҳозирги вақт ҳам жуда муҳим, бу мамлакатда норозилик намойишлари учун потенциал бўлиши мумкин", деган Аслани Ал-Жазирага.

Ўз веб-сайтида эълон қилинган баёнотда, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ҳам "террорчилик ҳаракатини" қоралаган.

Мотоциклда қилинган ҳужум 2020 йилнинг ноябрида эронлик ядрочи олим Моҳсин Фахризодага қилинган суиқасдни эслатади.

2010 йилдан бери ҳалок бўлган ёки яраланган камида олти нафар эронлик олим мотоциклда бўлган террорчилар ҳужумига учраган. 

Эрон ядро дастури тинч мақсадларни кўзлашини айтиб, ўз олимларининг ўлдирилишини Ғарб разведка агентликлари ва Исроилнинг “Моссад” хуфялари томонидан амалга оширилган “террорчилик” ҳаракати сифатида қоралайди. Исроил бу каби айбловларга изоҳ беришдан бош тортган.

"Бу Теҳрондаги биринчи қотиллик эмас. Бунга мисоллар ўтмишда ҳам бўлган. Кўпинча исроилликлар ва америкаликлар айбдор", - дейди Яқин Шарқдаги Стратегик тадқиқотлар марказидан Асланий.

Эрон давлат телевидениеси аввалроқ Исроил разведка тармоғи аъзолари Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси томонидан топилиб ҳибсга олинганини эълон қилган эди.

“Моссад” миллий разведка агентлигини назорат қилувчи Исроил Бош вазирининг идораси Теҳрондаги воқеаларга изоҳ беришдан бош тортди.

Ярим расмий Fars ахборот агентлиги тарқатган баёнотга кўра, апрель ойида Эрон разведка вазирлиги “Моссад”нинг учта жосусини қўлга олганини маълум қилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага