Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Эрон уриб туширилган самолёт учун Канадага компенсация тўламоқчи эмас

2222

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зарифнинг айтишича, Канаданинг уриб туширилган самолёт йўловчиларнинг оилалари учун компенсация ҳақидаги даъвоси ҳуқуқий асосга эга эмас. Бу ҳақда News.co.il  нашри хабар бермоқда. 

Украинага қарашли йўловчи самолёти 8 январь куни Теҳронда ҳалокатга учради ва бортдаги 176 кишининг бари ҳалок бўлди. Эрон аввалига ҳодисага техник носозлик сабаб бўлганини айтса-да, кейинроқ самолётнинг янглишлик билан уриб туширилганини тан олди. 

Ҳалок бўлганлардан 57 нафари Канада фуқаролари эди, уларнинг аксарида Эрон фуқаролиги ҳам бўлган. Теҳрон икки фуқароликни тан олмайди, шунинг учун ҳам ҳалок бўлган бу кишиларни эронлик деб ҳисобламоқда. 

Канадалик ҳуқуқшунослар қурбонлар оилалари номидан судга мурожаат қилиб, Эрондан 1,1 миллиард доллар ундирилишини талаб қилган. 

Аввалроқ Эрон Украинага ҳар бир ҳалок бўлган фуқароси учун 80 минг доллар компенсация таклиф қилганди. Бироқ Украина томони бу суммани кам деб ҳисоблади ва таклифни рад этди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрон ва БМТ расмийлари Афғонистон масаласини муҳокама қилмоқда

863 09:58 18.07.2023

Эрон Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига расман аъзо бўлди  

1359 18:46 04.07.2023

Саудиянинг Теҳрондаги элчихонаси ҳайитдан кейин иш бошлайди

695 09:28 20.06.2023

Шавкат Мирзиёев Эронга расмий ташриф билан борди

1273 16:34 18.06.2023

Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқалар янада ривожланиши кутилмоқда

2007 08:24 15.06.2023

  Ямандаги фуқаролар уруши тугай дейдими?  

1507 20:45 10.06.2023
« Орқага