Эрон президенти Иброҳим Раиси ислом халқларини Рамазон ойи бошланиши билан табриклаб, мусулмонлар жамияти ичида бирдамлик ва ҳамжиҳатлик кучайиши йўлида турли айирмачилик ҳаракатлари ва такфирчи терроризмни енгишига умид билдирди.
Раиси шанба куни ислом мамлакатлари раҳбарларига йўллаган алоҳида мактубларида шундай деди: «Рамазонда, бу муборак ойда, Қуръон нозил бўлган ойда, инсонларнинг тақдирлари бир кечада белгилаб қўйилади. Қадр, мусулмонлар ва Аллоҳнинг солиҳ бандалари учун гуноҳдан паноҳ тилаш ва нафсни тарбиялаш ва поклаш орқали тақвога амал қилиш ҳамда тақводорлар қаторида бўлиш ва Аллоҳга яқин бўлиш имкониятидир».
Шунингдек, у раҳм-шафқат ва мағфиратга тўла бу ойнинг баракали, ислом мамлакатлари етакчилари ва мутафаккирларининг саъй-ҳаракатлари билан мусулмон халқлар ўртасида ҳамдардлик ва ҳамжиҳатлик кучайиб бораётганини таъкидлаб, бирдамлик ва маърифатни мустаҳкамлаш йўлида самарали қадамлар ташлашга умид билдирди. ислом умматининг, айниқса, турли оқимлар ва такфирчи терроризмга қарши бирдамлигини кучайтириб, зулм ва адолатсизликка барҳам бериш, бутун дунёда, хусусан, Фаластинда тинчлик ва хавфсизлик ўрнатилиши учун ниҳоятда муҳим.