Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Носир Канъоний Ўзбекистон Республикасида юз берган сўнгги воқеаларга тўхталиб, шундай деди: «Эрон Ислом Республикаси Ўзбекистон Республикасининг бир қисмидаги воқеалар ва тартибсизликлар билан боғлиқ вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда».
Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби қўшимча қилди: «Бу воқеалар Ўзбекистон Республикасининг ички иши ҳисобланади. Ишончилимиз комилки, дўст ва биродар Ўзбекистон Республикаси ҳукумати тез орада ушбу масалани мазкур мамлакатнинг олижаноб халқи фойдасига ҳал қилади».
Канъоний ўз сўзлари охирида Ўзбекистондаги барқарорлик ва хавсизликнинг Эрон Ислом Республикаси ва бутун минтақа учун алоҳида аҳамиятга эга эканлигини эслатди.