Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Эрон гипертовушли ракета ишлаб чиқарувчи дунёдаги тўртинчи давлат бўлди

1884

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси  янги “Фаттоҳ” гипертовушли ракетасини намойиш қилди.

Ракета тақдимоти маросими Теҳронда бўлиб ўтди. Тадбирда Эрон президенти Иброҳим Раисий, ИИҚК қўмондони генерал-майор Ҳусайн Саламий ва Аэрокосмик кучлари қўмондони бригада генерали Амир Али Ҳожизода иштирок этди, деб хабар беради Эроннинг ИРНА ахборот агентлиги.

Амир Али Ҳожизода таъкидлаганидек, “Фаттоҳ” ракетаси 1400 километр масофага ва 13-15 мах тезликда уча олади, бу 15925–18375 км/соатга тенг.

Унинг сўзларига кўра, ракета юқори аниқлик ва яхши маневр қобилияти билан ажралиб туради, шунингдек, душманнинг ракетага қарши мудофаасини енгиб ўтишга, Ер атмосферасида ва ундан ташқарида маневр қилишга қодир.

Ҳожизоданинг қайд этишича, гипертовушли ракеталарни ишлаб чиқариш технологиясини Эрондан ташқари фақат АҚШ, Хитой ва Россия ўзлаштиришга муваффақ бўлган.

2022 йил ноябр ойида Эрон  Аэрокосмик кучлари қўмондони биринчи марта гипертовушли баллистик ракета яратилишини эълон қилганди. Ўтган ҳафта у ракета синовлари муваффақиятли якунланганини билдирди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага