Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Эрон футболи афсонаси Али Дайи ҳибсга олингани хабари берилмоқда

2107

Эрон футбол терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар Али Дайи Эронда бир ярим ойдан ортиқ давом этаётган намойишларни қўллаб-қувватлагани учун ҳибсга олингани ҳақида Spiegel хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Дайи ва эронлик собиқ дарвозабон Ҳамид Лак ўтган ҳафта Секкез шаҳрида қўлга олинган. Собиқ футболчилар 16 сентябрь куни полиция томонидан ҳибсга олинганидан сўнг вафот этган 22 ёшли Маҳса Аминий хотирасига бағишланган митингда иштирок этишни режалаштиришган.

Ҳозирча спортчиларнинг ҳибсга олингани ҳақида расмий тасдиқлов йўқ, бироқ нашрга кўра, Дайи бир неча кундан бери Инстаграмда ҳеч қандай хабар эълон қилмаган фаолияти тақиқланган.

Октябрь ойи бошида 53 ёшли Дайи Истанбулдан Эронга қайтганидан сўнг унинг паспорти олиб қўйилгани ва мамлакатдан чиқиши тақиқлангани хабар қилинган эди.

Дайи яқин вақтгача дунё терма жамоалари орасида энг яхши тўпурар эди. Унинг ҳисобида 149 та ўйинда 109 та гол бор. 2021 йилда бу рекордни португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду янгилаган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага