Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Эрон: авиаҳалокат қурбонларининг яқинларига катта тўлов берилади

1396

Эрон ҳукумати қарийб бир йил аввал уриб туширилган Украинага қарашли йўловчи самолёти қурбонларининг оилаларига товон пули тўлайдиган бўлди. IRNA агентлигининг хабар беришича, ҳар бир оила тез орада 150 минг доллардан олади. 

“Тўлов бўйича вазифа Йўллар ва шаҳар ривожланиши вазирлигига топширилди. Тўлов авиаҳалокатга бир йил тўлмасидан олдин амалга оширилади. Эрон ҳукумати йўловчиларнинг ирқи ёки миллатидан қатъи назар, халқаро меъёрларга мувофиқ пул тўлайди”, – деди ҳуқуқий масалалар бўйича Эрон вице-президенти Лая Жонайди.  

“Украина халқаро авиалинияси” компаниясининг Теҳрондан Киевга йўл олган Boeing 737-800 самолёти 2019 йилнинг 8 январида уриб туширилган эди. Бортдаги 176 кишининг бари ҳалок бўлган. Ҳодисадан бир неча кун ўтиб, Эрон самолётни янглишлик билан уриб туширганини тан олди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрон ва БМТ расмийлари Афғонистон масаласини муҳокама қилмоқда

863 09:58 18.07.2023

Эрон Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига расман аъзо бўлди  

1359 18:46 04.07.2023

Саудиянинг Теҳрондаги элчихонаси ҳайитдан кейин иш бошлайди

695 09:28 20.06.2023

Шавкат Мирзиёев Эронга расмий ташриф билан борди

1273 16:34 18.06.2023

Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқалар янада ривожланиши кутилмоқда

2007 08:24 15.06.2023

  Ямандаги фуқаролар уруши тугай дейдими?  

1507 20:45 10.06.2023
« Орқага