Эрон Халқаро судга коронавирус пандемияси даврида Америка санкцияларининг таъсири устидан шикоят билан мурожаат қилди. Бу ҳақда Islam-today хабар берди.
Эрон президентининг ҳуқуқий масалалар бўйича ўринбосари Лая Жунайди Теҳрондаги тиббиёт текшируви марказида қилган чиқишида шу ҳақда маълумот берди.
“Ноинсоний ва инсон ҳуқуқларига қарама-қарши санкциялар юзасидан Халқаро судга янги ариза юбордик. Янги кўринишдаги коронавирус даврида бу санкцияларни чеклаш керак”, деди у.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг май ойида АҚШ Эроннинг ядровий келишувидан бир томонлама чиққанини маълум қилди ва мамлакатга қарши қўлланилган санкцияларни тиклади. Шунингдек, янги санкциялар ҳам эълон қилинди.