Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Эрон 22 минг намойишчини афв этди

604

Эрон ҳукумати ўтган йилнинг кузида “нотўғри ҳижоб ўрагани” учун полиция томонидан ҳибсга олинган 22 ёшли Маҳса Аминийнинг ўлими юзасидан уюштирилган намойишларда қатнашган 22 минг кишини афв этди. Эрон Олий суди раиси Ғулом Ҳусайн Муҳсиний Ижаийнинг сўзларига кўра, амнистия Эронда ислом инқилоби ғалабасининг 44 йиллигига бағишланади, бунга Ислом Республикаси олий раҳбари Оятуллоҳ Али Ҳуманаий рози бўлган.

Аниқлик киритилишича, амнистия илгари судланганларга ҳам, суд қарорини кутаётганларга ҳам тегишли. Умуман олганда, амнистия турли жиноятларда айбланган 82 мингдан ортиқ Эрон фуқароларига тегишли. "Коммерсант" нашрининг Iran International'га таяниб хабар беришича, намойишлар сабабли 19 мингга яқин одам ҳибсга олинган, улардан бир неча юз нафари ўлимга ҳукм қилинган. Бир нечта ўлим ҳукмлари аллақачон амалга оширилган. Эрон 22 минг намойишчини афв этди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7424 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага