Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Эрдоған Ўзбекистоннинг олий даражали «Имом Aл-Бухорий» ордени билан тақдирланди

1200

Бугун Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған билан учрашди.

«Ҳурматли Ражаб Тоййиб Эрдоған жаноби олийлари! Сизларни Самарқандда кўриб турганимдан хурсандман. Бугун тарихий воқеа. Бугун қардошим Ражаб Тоййиб Эрдоған Ўзбекистоннинг олий даражали «Имом Ал-Бухорий» ордени билан тақдирланди.

Хабарингиз бор, 2017 йили БМТнинг 72-сессиясида улуғ бобомиз Имом Ал-Бухорийнинг меросини ўрганиш ҳақида гапиргандим ва ўша пайтда Туркия президенти, қардошим Ражаб Тоййиб Эрдоған бу фикрларни қўллаб-қувватлаган эди. Ўзбекистонда Имом Ал-Бухорий номидаги Тошкент Ислом университети фаолият кўрсатмоқда.

Улуғ аждодимиз ривоят қилган ҳадиси шарифда: “амаллар ниятларга боғлиқдир”, деб таъкидланади. Шу боис ҳам биз Ўзбекистонда Имом Бухорий бобомизнинг меросини чуқур ўрганиш учун Самарқанд заминида ул зотнинг номида халқаро илмий-тадқиқот маркази ва ҳадис илми мактабини ташкил этдик.

Ўзбекистон халқи Сизнинг қардош элларимиз ўртасидаги дўстона алоқаларни кенг қамровли стратегик шериклик даражасига олиб чиқиш, ўзаро манфаатли лойиҳаларни самарали амалга ошириш борасидаги шахсий ҳиссангизни яхши билади ва юксак қадрлайди.

Ишончим комилки, умумий тил ва маданиятга, аждодларимизнинг бой меросига, муштарак интилишга асосланган дўстлик ва қардошлик муносабатларимиз янада равнақ топади», — деди Шавкат Мирзиёев.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага