Туркия орзиқиб кутган асл миллий автомобил – TOGG электромобилларини эгаларига етказиб бериш бошланди.
Энг биринчи автомобиллар Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғанга ҳамда Озарбайжон президенти Илҳом Алиевга жўнатилганди. Кеча Илҳом Алиев автомобилни қабул қилиб олди. Кейинги автомобил эса Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга жўнатилди.
ТOGG - Türkiye’nin Otomobili Girişim Grubu сўзларининг қисқартмаси бўлиб, турк тилида “Туркия автомобил ташаббус гуруҳи” деган маънони англатади. Бешта турк компанияси - Anadolu Grubu, BMC, Kök Grubu, Turkcell и Zorlu Holding ташаббуси билан ташкил этилган янги компанияга 4 миллиард АҚШ долларига яқин сармоя киритилган.
Аввало президентларга жўнатилган Togg T10X электромобили Туркия ғарбидаги Бурса шаҳридаги заводда ишлаб чиқилади. Заводнинг бир йиллик ишлаб чиқариш қуввати 175 минг автомобилга тенг. Туркия президентининг айтишича, бу 20 минг автомобил йиғилади, 2030 йилга бориб эса ишлаб чиқариш ҳажми 1 миллиондан ошади.
Абулфайз Сайидасқаров тайёрлади.