Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған асосий мухолифатчи партия —Халқ республикачи партиясининг рўмол бўйича таклифини танқид қилди. У муаммони тўла ҳал этиш учун конституцияга ўзгартириш киритиш зарурлигини таъкидлаган.
Эрдоған ХРП етакчиси Киличдароғлуни суистеъмолликда айблаган. Унинг сўзларига кўра, рўмол ўраш муаммо ҳисобланмайди ва бу бўйича жамоат жойлари ёки мактабларда муаммо бўлмаган.
“ХРП таклиф билдирган бўлса, келинг, биз жавоб таклифини берайлик. Агар Қиличдароғлу ҳижобни кун тартибидан олиб ташлашни чин дилдан истаса, келинг буни конституция даражасида ҳал қиламиз”, – деган президент.
2013 йилдан Туркияда ҳижобдаги аёлларнинг давлат хизматига киришга қўйилган тақиқлар олиб ташланди. Эрдоған ҳукумати узоқ йиллардан буён амалда бўлган бу чекловни бекор қилди.