Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Энг яхши табиб

1945

Бир замонларда, кўп олис томонларда, баланд  тоғлар ортида бир мамлакат бўлган экан. Бу ернинг одамлари доимо катта-катта ишлар билан банд экан, тўғрироғи уларнинг ўзи шундай ўйларкан. Бутун халқ тонг саҳардан тунгача иш устида бўларкан. Бора-бора бу ўлка аҳолиси ишим қолиб кетмасин дея, бир-биридан хабар олмайдиган бўлишибди. На баҳорнинг гўзал гуллари, на кузнинг маҳзун кунлари таъсир қилмайдиган, ҳатто қуёшнинг чиқиб-ботганини билмайдиган даражага бориб етишибди. Улар учун ҳамма нарсанинг аҳамияти манфаат келтиришига қараб белгиланарди. Кексалар, беморлар, фақир-мискинлар билан ҳеч кимнинг иши йўқ эди.

– На чора, бу – ҳаёт, – дейишарди хаста ва кекса кишилар ҳақида, – бундай одамларнинг ҳеч кимга ҳеч қандай фойдаси тегмайди.

Шундай кунлардан бирида юрт кўчалари бўйлаб жарчилар овози эшитилибди: «Одамлару одамлар, эшитмадим деманглар! Шаҳзодамиз оғир хасталикка дучор бўлди. Дуоси мақбуллар валиаҳд учун дуо қилсин, қўли енгил табиблар саройга келсин!»

Дуо қилган-ку кўп бўлмабди, аммо манфаат илинжида ҳакиму табиблар юртнинг тўрт томонидан саройга ошиқишибди. Келиб кўришса, шаҳзода тинмай овқат еяверганидан шундай семириб кетганки, на қўлини қимирлата олар, на оёғини – фақат бир жойда инқиллашга ҳам ҳоли келмай ётганмиш. Каттариб кетган ошқозон сиқиб қўйгани ҳисобига юрак кичрайиб, қаттиқлашиб кетган экан.

Табиблар дори-дармон қилишибди, ошқозонни кичрайтириб, юракка жой очишга уринишибди, аммо фойдаси бўлмабди. Шифо топишдан беморнинг ўзи, яқинлари, ҳакимлар ҳам умид узган кунлардан бирида бу юртга бир табиб келибди. У қаерга ташриф буюрмасин, ўша жой файзга тўларди. Юриб бораркан, борлиққа, қуёшга кулиб боқар, чумолиларга йўл берар, ортидан ҳузурбахш насим қолдирарди. Қачонлардан бери кўп нарсаларни ҳис қилмай қўйган кишилар тўйиб-тўйиб бу мусаффо ҳаводан нафас ола бошлашибди. Тез кунда ҳаёт ўзгача тус олди. Ҳамма ҳайрон – битта одам оз муддатда бир сўз демай шунча ўзгаришлар қилиши мумкинми? Бунинг сирини билиш учун мусофирни саволга тутишди: «Исминг нима?»

– Рамазон, – деди табассум билан нотаниш табиб ва бошқа сўз демай йўлида давом этди. Шу юришда тўғри саройга борди. Таърифи аллақачон қулоқларига етиб келган сарой аҳли табибни бемор олдига бошлашди. Рамазон кўрди-ю, аҳволни тушунди. Атрофидагиларга айтди:

– Бу касалликнинг номи – семизлик, яна бир номи – оғир руҳий хасталик.

– Бирор чораси борми?

– Шифо – Аллоҳдан. Мен юртингизда ўттиз кеча, ўттиз кундуз қоламан. Халққа эълон беринг: йилнинг ўн бир ойида жисмларини, бир ой руҳларини озиқлантиришга диққатли бўлишсин. Кексалар, беморлар, фақирларга яхши муомала қилиб, дуоларини олишсин. Кунни кун, тунни тун билиб, фақат манфаат кўришни ўйламай, зиммаларидаги инсоний вазифаларини бажаришсин. Вақтга пул деб қарашдан воз кечиб, уни муносиб қадрлашсин.

Кейин беморга шундай дебди:

– Фақат овқат дардини қилмай, бошқаларнинг ҳолини ҳам сўранг, элнинг ичида бўлинг, аҳволини ўрганинг. Юрагингиз юмшайди, кенгаяди.

  Шундай дея Рамазон саройдан чиқибди. Ўттиз кун мобайнида ўша юртнинг ҳеч бир гўшасини қолдирмай кезибди. Бир ойдан кейин азон вақти тарк этаркан, кейинги йили бу мамлакатга қайта келишни ният қилибди. Унинг ортидан авваллари баъзиси қорайган, баъзиси торайган, эндиликда шифо, файз, ҳузур-ҳаловат топган юраклар кузатиб қолибди.

Одина тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага