Айни дамда АОКАда «Истеъмолчиларни куз-қиш мавсумида энергия ресурслари билан тўлақонли таъминлаш ва бу борадаги муаммолар, олдинда турган долзарб вазифалар» мавзуда матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.
Тадбирда Энергетика вазирлиги ва тизим ташкилотлари раҳбарлари иштирок этмоқда. Ушбу матбуот анжумани ҳақида хабар берилганда тадбирда шахсан Энергетика вазири қатнашади деган маълумот берилган эди. Лекин негадир ҳозир тадбирда вазир жаноблари йўқ.
Охирги пайтларда бундай ҳолат янгилик бўлмай қолди. Матбуот анжуманларида баъзи бир мард вазирларни инобатга олмаганда, кўплаб вазирлар умуман келмайди. Доимо уринбосарлар ёки матбуот вакиллари иштирок этади.
"Биз бугун бу ерда йиғилганимиздан мақсад фақат савол жавоб эмас балки бор муаммоларни ҳал қилишдир. Ўзбекистондаги ҳеч бир фуқаро совуқ уйларда яшашга мажбур эмас. Биз муаммога ечим топишимиз керак. Бизда ҳам айб бор, лекин бу борада бирдам бўлиб ҳаракат қилишимиз керак. Бизда асосий муаммо электр ишлаб чиқаришда ёқилғи етишмаслигидир", дея фикр билдирди вазир ўринбосари Шерзод Хўжаев.
Айни дамда бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида кўтарилган масалалар умумий гаплар билан ёпиб кетилмоқда. Мутасаддилар фикрларидан «шунга чидаб яшаймиз», деган хулоса чиқмоқда.