Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Энди Қозоғистонда давлат бизнесга умуман аралашмайди

826

Қозоғистон Республикаси Президентининг матбуот котиби Руслан Желдибай ўз сайтида Давлат раҳбарининг йирик тадбиркорлар билан учрашуви ҳақида ёзди, деб хабар беради Kazinform.

«Бугун Президент мамлакатимизнинг йирик ишбилармонлари билан учрашди. Учрашувда давлат раҳбари тадбиркорлик фаолиятини енгиллаштиришга қаратилган истиқболдаги чора-тадбирлар ҳақида гапирди. Уларга кичик, ўрта ва йирик бизнес киради. Шунингдек, у бозордаги асосий позицияларини эслатди. 

Давлатнинг тадбиркорлик фаолиятига аралашуви тўхташи муқаррар. Монополияга йўл қўйилмайди. Ҳеч бир тадбиркорга устунлик берилмайди. Ҳукумат ва бошқа жойларда шахсий алоқалар ёрдам бермайди. Адолатли Қозоғистонда фақат ҳалол тадбиркорлик учун шароит яратилган. 

Умуман, бугунги йиғилишдан кўзланган асосий мақсад йирик бизнес вакилларини халқ олдидаги ижтимоий масъулият ҳақида яна бир огоҳлантиришдир. Яъни бизнес ҳамжамияти мамлакатга зарур бўлган мактаблар, болалар боғчалари, таянч университетлар қурилишига, туризмни ривожлантиришга фаол ҳисса қўшиши керак», — деди Руслан Желдибай.

Маълумот учун: Қозоғистон президент Қосим-Жомарт Токаев Ақорда қароргоҳида мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашув ўтказди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага