Вакцинация қилинмаган мусулмонларга, агар улар инфекцияланмаган ёки Covid-19 бемор билан алоқада бўлмаган бўлса, ибодат қилиш учун Макка шаҳридаги муқаддас Масжидул Ҳаромга киришга рухсат берилади, деди Саудия Арабистонининг Ҳаж ва Умра вазирлиги.
Мадинадаги Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидлари – Масжидул Набавийяда ҳам худди шундай шарт билан намоз ўқишлари мумкин.
"Эмланмаган одамларга иккита муқаддас масжидда намоз ўқиш ва Eatmarna иловаси орқали умра қилиш учун рухсат олиш, агар улар касал бўлмаса ва CОВИД-19 бемор билан алоқада бўлмаса, рухсат берилди", деб тушунтирди вазирлик.
Умранинг янги мавсуми ҳижрий янги Ислом йилининг бошланиши муносабати билан шанба куни бошланди.
Хабарларга кўра, Саудия Арабистони расмийлари 10 миллиондан ортиқ мусулмонни кутилаётган янги мавсумга етарлича ҳозирлик кўрди.