Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Душанбеда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилади

2172

Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний расмий ташриф билан 2023 йил 8-9 июн кунлари Тожикистонга келади.

Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Шоҳин Самадий маълум қилган.

Шу билан бирга, мамлакат Диний қўмитаси ушбу ташриф доирасида пойтахтдаги энг катта масжид очилишини тасдиқлаган.

“Икки томонлама сармоя эвазига қурилган янги масжид Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ва шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний иштирокида очилади”, — дейилади вазирлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Душанбедаги Марказий масжид жорий йилнинг ёзида очилиши ҳақида хабар берилганди.

Тантанали маросим 2023 йил июн ойининг биринчи ўн кунлигида бўлиб ўтади.

Очилиш маросимида Саудия Арабистонидан делегация ҳам иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу бинонинг пойдевори 2009 йил октябр ойида қўйилган бўлиб, қурилиши 2011 йил октябр ойида бошланган.

Янги масжид 2019 йилда тўлиқ қурилиб, очилишга тайёр бўлган,  бироқ коронавирус пандемияси ва Қатар амирининг келиши кутилаётгани сабабли бир неча бор қолдирилган эди.

Таъкидлаш жоизки, бундай йирик объект қурилиши Тожикистон ва Қатарнинг икки томонлама халқаро лойиҳасидир.

Марказий Осиёда энг катта бўлиши кутилаётган масжид ҳар бирининг баландлиги 75 метрли 4 та минора ва 47 метрли гумбаздан иборат. Масжидга 120 мингга яқин киши ўз ибодатини адо эта олади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага