“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва “Роҳи оҳани Точикистон” ДУК раҳбариятлари иштирокида ўтказилган музокараларда Ўзбекистон ва Тожикистон давлатлари ўртасида қатновчи ҳалқаро йўловчи поездларнинг чипталар нархини пасайтириш масаласи кўриб чиқилди.
Унга кўра, 2022 йил 6 сентябрдан бошлаб, 301/302 сонли “Душанбе-Тошкент-Душанбе” йўналишидаги ҳалқаро йўловчи поездининг чипталарига белгиланган чипта нархининг тариф қисмига қўшимча 20% чегирма берилишига қарор қилинди.
Чипта нархи бугунги кунда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ сайтида бир томонга плацкарт вагонга 478440 сўм, купега 596030 сўм этиб белгиланган.