Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Дуо мўминнинг қуролидир

1500

Ислом суннатларидан бири дуодир. Пайғамбаримиз алайҳиссалом «Дуо ибодатдир», деганлар. Дарҳақиқат, банда чин қалбдан дуо қилар экан, Аллоҳга маънавий яқинлик ҳосил қилади. 

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: У зот айтдилар: «Сизларни душманларингиздан ҳимоя этувчи ва ризқларингизни мўл-кўл қилувчи бир нарсага йўллаб қўяйми?! Улар: "Албатта, ё Расулуллоҳ" дедилар, шунда Пайғамбаримиз кечаю кундуз Аллоҳга дуо қилинг, чунки дуо мўминнинг қуролидир!», дедилар.

Дуо қилишнинг афзал бўлган вақтлари мавжуддир, улар:

– Азон вақти, шунингдек, азон ва иқомат орасидаги вақт

– Қуръон ўқиётганда

– Каъбани кўриб турганда

– Ёмғир ёғганида

– Душман билан учрашганда

– Ёмонлик ва адолацизликка дучор бўлган

– Жамоавий дуо қилишда

– Фарз намозидан кейин

– Дуода Аллоҳ таолонинг энг гўзал исмларини ишлатганда

– Тонг отгунча

– Пайшанбадан жумага ўтар кечаси, шунингдек, кун бўйи жума куни

– Ражаб ойининг биринчи кечаси

– Шабон ойининг ўн бешинчи кечаси

– Ҳар икки байрамнинг биринчи кечаси

– Арафа куни

– Рамазон ойининг кечалари ва кунлари

– Ифторлик пайтида

Дуонинг ижобат бўлиш шартлари: ихлос, ишонч, самимийлик ва пок ҳолда дуо қилишдир. 

Дуо - одамнинг Аллоҳга муҳтожлиги ифодаси бўлиб, Аллоҳ назарида ҳам ғоят мақбул ибодатлардан саналади. Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда инсонларни дуо қилишга тарғиб қилинади. Инсон дуо қилганда Аллоҳнинг раҳматидан умидвор ва ғазабидан қўрққан ҳолда чин юракдан сўраб дуо қилмоғи лозимдир. Шундай экан, мўмин биродарим, дуо қилишдан тўхтаманг, зеро дуо – мўминнинг қуролидир.

Абдураҳмон тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7424 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага