Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Дунё уламолари мусулмонларни «Масжидул-Ақсони ҳимоя қилиш»га чақирди 

4211

Бутунжаҳон мусулмон уламолари иттифоқи Исроилнинг ўта ўнг қанот Миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвирнинг Масжидул-Ақсога босқинини қоралаб, барча мусулмонлардан бу жойни ҳимоя қилиш учун чора кўришни сўради. Бу ҳақда Онадўли ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Уламолар иттифоқининг баёнотида, Исроилнинг Масжидул-Ақсо ва Қуддусдаги қонунбузарликлари катта ташвиш билан кузатилгани қайд этилди.  
Баёнотда, Исроилнинг Масжидул-Ақсони назоратини қўлга олишга астойдил ҳаракат қилаётгани, Бен-Гвирнинг Масжидул-Ақсога бостириб кириши қаттиқ қоралангани билдирилди. 

Мазкур баёнотда, "Иттифоқ Ислом умматини фаластинлик биродарлар ва опа-сингилларимиз ҳамда Масжидул-Ақсони ҳимоя қилиш учун тезда оёққа туришга чақиради" дейилади.  

Уюшма бошқа бир баёнотда Масжидул-Ақсо имоми Шайх Икрима Сабрийнинг Исроил томонидан терговга чақирилганига ва ишғол остидаги Ғарбий Соҳилдаги фаластинликларнинг уйларини бузишига муносабат билдирди. 

Янги ташкил этилган ўта ўнгчи Исроил ҳукумати иш бошлашининг биринчи куни фаластинликларнинг уйларини бузиб, Икрима Сабрийнинг уйига босқин уюштиргани қораланиб, мамлакат раҳбарлари ва Ислом умматини Қуддус, Масжидул-Ақсо ва Фаластинни ҳимоя қилишга чақирилди.  

Бен-Гвирнинг Масжидул-Ақсога провакацион рейди

Ўзининг провокацион ҳаракатлари билан танилган Исроилнинг ўта ўнгчи Миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир Исроил полициясининг шиддатли ҳимояси остида эрталаб Масжид-и Аксага бостириб кириб Ҳарами Шарифга кирган эди. 
Бен-Гвир 5 йилдан сўнг Ал-Ақса масжидига кирган биринчи Исроил вазири бўлди. 
Исроиллик сиёсатчи Масжидул-Ақсодаги статус-квони бузган ва фаластинликлар томонидан “босқин” деб баҳоланган бу ҳаракатни иброний тақвимига кўра “Тевет” ойининг 10-кунида амалга оширди. 

Янги тузилган ҳукуматда вазир бўлишдан олдин Бен-Гвир парламент аъзоси бўлган даврида Масжид ал-Ақсо босқинлари, фаластинликларга қарши зўравонлик ҳаракатларини рағбатлантириш ва ирқчиликка чақириқлари туфайли тез-тез тилга олинарди.

1994 йил 26 октябрда Исроил ва Иордания ўртасида имзоланган тинчлик шартномасига кўра, Масжид ал-Ақсо Иорданиянинг Қуддус Исломий вақфлар бошқармаси ҳомийлигидадир. 
Бироқ бу рейдлар айниқса 2022 йилда кучайди. Яҳудийлар 2003 йилдан буён Исроилнинг бир томонлама қарори ва баъзи мутаассиб ташкилотлар ташаббуси билан Исломий вақфлар бошқармасининг рухсатисиз полиция кузатуви остида муқаддас зиёратгоҳга бостириб кираётган эди.

Исломий вақфлар бошқармаси маълумотларига кўра, 2022 йил давомида 48 мингдан ортиқ яҳудий кўчманчи Масжидул-Ақсога бостириб кирди. Ҳатто ортда қолган йилни Фаластинда 1967 йилдан бери энг ёмон йил бўлгани қайд этилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага