Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Док-1 МАКС» фожиаси: гумонланувчилар ҳибсга олинди 

2529

Самарқандда «Док-1 МАКС» дориси 18 нафар боланинг ўлимига сабабчи бўлгани ҳақида хабар берган эдик. ДХХ матбуот хизматининг хабар беришича, «Док-1 МАКС» дорисини тарқатиш ва сотиш билан шуғулланганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.  

Хабарда айтилишича, Ҳиндистоннинг «Marion Biotech Pvt. Ltd» компаниясига тегишли мазкур дори воситаcи мамлакатимизга «Quramax Medical» МЧЖ томонидан савдога чиқарилган. 

Мазкур дори воситаси уй шароитида болаларга шифокор рецептисиз шамоллашга қарши восита сифатида нотўғри қўлланилган. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўтказилган лаборатория ўрганишларига кўра, бу сиропнинг таркибида мавжуд бўлган «этиленгликол» моддаси бемор саломатлигида жиддий салбий ўзгаришларни келтириб чиқаради. 

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази хулосасига кўра, «Док-1 Макс» сиропи меъёрий ҳужжатда белгиланган талабларга жавоб бермайди. 

Мазкур ҳолат бўйича ДХХ Тергов бошқармаси томонидан «Quramax Medical» МЧЖ ҳамда «Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази» МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар ДХХ Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди. 

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Б.Мусаев видеомурожаат орқали Док-1 Макс дори воситасини ичиш натижасида дунёдан кўз юмган 18 нафар боланинг ота-оналари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди. Шу билан бирга вазир 18 нафар болажонларнинг ҳаётини сақлаб қололмагани учун уларнинг ота-оналари ва яқинларидан ўзи ҳамда барча тиббиёт ходимлари номидан узр сўради.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага