Ливия Бош вазири Абдулҳамид Дибайба Доҳада Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ал-Таний билан учрашди.
Бу ҳақда Ливия ҳукуматининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаси — Ҳукуметна хабар берди.
Учрашувда Ливия халқи учун барқарорликка эришишнинг ягона йўли мамлакатда сайлов ўтказиш эканлиги урғуланди.
Суҳбатдошлар ўтиш босқичларидан воз кечиш ва бу борадаги халқаро саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш зарурлиги тўғрисида келишиб олдилар.
Учрашувда, шунингдек, Қатар бош вазири ўринбосари ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдурраҳмон ал-Таний, Ливия ташқи ишлар вазири Нежла ал-Мангуш, Ливия Марказий банки раҳбари Сиддиқ ал-Кабир ва бир қатор ҳукумат вакиллари иштирок этди.
- Ливия сайловларида сиёсий бошсизлик
2020 йил ноябрь ойида БМТ шафеълигида Ливияда бўлиб ўтган Сиёсий мулоқот форумининг йиғилишларида мамлакатда президентлик ва парламент сайловларини 2021 йил 24 декабрда ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди, бироқ сайловни белгиланган муддатда ўтказишнинг имкони бўлмади.
Тобрукдаги Вакиллар палатаси 10 февраль куни ўтказилган йиғилишда амалдаги миллий бирлик ҳукуматининг ваколати 24 декабрда тугаши сабаб, мамлакат ғарбидан келган депутатларнинг кўпчилиги ўз ваколати муддатини ўтмаган бўлса-да, Фатҳий Башағани бош вазир этиб сайлади.
Ливия Миллий Бирлик Ҳукумати Бош вазири Абдулҳамид Дибайба Вакиллар Палатасини Женева келишувида белгиланган "йўл харитаси"дан четга чиқишда айблаб, ўз вазифаларини бажаришда давом этишини ва вазифани фақат халқ томонидан сайланган ҳукуматга топширишини айтди.