Узоқ вақт давомида ёғингарчиликнинг бўлмагани ва ҳаво ҳароратининг инверсияси натижасида бугун – 17 октябр куни 18:00 дан 23:00 гача Тошкент шаҳри атмосфера ҳавоси майда чанг заррачалари билан ифлосланиши кучайиши кутилмоқда.
Шу муносабати билан Ўзгидромет Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонларидан:
Имкони борича, уйдан чиқмасликка ҳаракат қилиш;
кўчада ниқоб тақиш ва уни ҳар соатда алмаштириб туриш;
нафас қайтиши, бурун битиши, акса уриш, тумов, кўзлар қизариши ва қичишиши, томоқда қаттиқ қичишиш, йўтал пайдо бўлганда зудлик билан аллерголог шифокорга мурожаат қилишни сўрамоқда.
Шунингдек, тузли эритмада бурун ва томоқни чайиш, ойналарни ёпиқ ҳолатда сақлаш, ойна токчаларига хўл сочиқларни ёйиб қўйиш тавсия этилади.