Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Диний қўмита «Ҳаж-2023» мавсуми қачондан бошланишини эълон қилди

2731

Ўзбекистонда ҳаж мавсуми 2023 йил 4 июндан бошланади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита расмий телеграм каналида хабар берилди.

Бугун эрталаб эълон қилинган хабарда айтилишича, “мамлакатимиздан Саудия Арабистонига шу йил 2023 йил 4 июндан 19 июнга қадар ҳар куни 4 та авиақатнов амалга оширилади. 

Ўтган йилларда зиёратчиларимиз Республикамизнинг 7 та ҳудудий аэропортларидан кузатилган бўлса, бу йил янада қулайлик яратиш мақсадида, ўлкамизнинг 10 та ҳудудий аэропортларидан – Тошкент-Мадина, Бухоро-Мадина, Наманган-Мадина, Фарғона-Мадина, Самарқанд-Мадина, Қарши-Мадина, Термиз-Мадина Урганч-Мадина, Нукус-Мадина ва Навоий-Мадина йўналишлари бўйича зиёратчилар ҳаж сафарига кузатилади”.

Диний қўмитага кўра, «Ҳаж-2023» мавсумига тайёргарлик ишларини амалга ошириш мақсадида дастлабки ишчи гуруҳ Саудия Арабистонига жўнаб кетган ва айни пайтда улар томонидан барча ташкилий ва амалий саъй-ҳаракатлар олиб бормоқда.

Шу йил бошида Диний қўмита томонидан берилган маълумотда 2022 йили 12 045 нафар юртдошимиз Ҳаж амалларини, 61 мингдан ортиқ зиёратчи эса Умра амалларини адо этгани айтилганди.

Юқоридаги хабарда бу йилги Ҳаж сафарига қанча киши бориши очиқланмаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага