Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Диний идора Қурбон ҳайити кунини эълон қилди

2611

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Қурбон ҳайити бўйича баёнот эълон қилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ойни кузатиш бўйича Ишчи гуруҳининг илмий изланишлари, тажрибали астрономия марказлари ва нуфузли фатво ҳайъатларидан олган маълумотларига кўра, ҳижрий 1444 йил Зулҳижжа ойининг янги ой фазаси (ҳилоли) милодий 2023 йил 18 июнь куни қуёш ботгандан сўнг содир бўлган (туғилган).

Маълумки, ҳижрий-қамарий йил ҳисоби бўйича Зулҳижжа ойининг 10-куни Ийдул Азҳо – Қурбон ҳайитининг биринчи куни ҳисобланади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши Ислом дини таълимотлари ва мазкур маълумотларга асосланган ҳолда диёримизда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 2023 йил 28 июнь кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.

Саудия Арабистони Олий суди кеча  27 июнь, сешанба кунини зиёратчиларнинг Арафотда туриш куни, 28 июнни эса Қурбон ҳайитининг биринчи куни деб эълон қилган эди.

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7424 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага