(150-қисм 151-қисм 152-қисм 153-қисм 154-қисм)
САВОЛ: Халқимизда “Устоз отангдан улуғ” ёки “Устоз отангдек улуғ” деган нақл бор. Яна, “Устоз қарғиши – ота қарғиши” дейилган. Шундай экан, устозидан қарғиш олган одамнинг охирати куйиб кетмайдими? Уларнинг қилган дуолари ижобат бўладими?
ЖАВОБ: Ҳа. Ҳар бир золим бўлмаган кишининг дуоси ижобат бўлади. Ота ва устоз беҳудага қарғамайди. Ё улар ранжитилган, ё уларга одобсизлик қилишган бўлади. Уларни ранжитган фарзанд ё шогирд кечирим сўраши, тавба қилиши лозим. Устозини норози қилган шогирд илм ё ҳунарда комил насиба ололмайди, манфаат топмайди. Валлоҳу аълам.
(давоми бор)
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитанинг 2472-сонли хулосаси асосида тайёрланган “Билмаганин сўраб ўрганган – олим” китобидан олинди.