САВОЛ: Уйимиз мозорнинг яқинида. Кўпинча мозорга нон, қатлама ёки овқат масаллиғи каби нарсалар олиб келган аёллар мозор мутасаддиларини топа олмай, нарсаларини бизга бериб “мана шуларни еб, шу қабристонда ётган марҳумларимизнинг руҳларига бир калима Қуръон тиловат қилиб қўйинглар”, деб кетишади. Ана шу овқатларни есак бўладими?
ЖАВОБ: Сизга бериб кетилган ўша таомлар холис Аллоҳ таоло йўлида пиширилган бўлса, қабрдагиларга атаб пиширилмаган бўлса, агар камбағал бўлсангиз, уни эҳсон сифатида қабул қилиб ейишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.
(давоми бор)
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитанинг 2472-сонли хулосаси асосида тайёрланган “Билмаганин сўраб ўрганган – олим” китобидан олинди.
«Azon kitoblari» нашриёти