САВОЛ: Кекса ёшдаги аёл (кампир) бегона бир чолнинг кийими ёқасини тузатиб, тугмасини қадаб қўйиши жоизми?
ЖАВОБ: Бегона эркак ва аёл бирбирига номаҳрам бўлади, бунда ёшининг аҳамияти йўқ. Шундай бўлгач, номаҳрам кампир бегона чолнинг кийимини тўғрилаб қўйиши ёки тугмасини қадаб қўйиши, гарчи бунда шаҳват ёки бошқа ғараз аралашмасада, бошқалар кўнглига ҳар хил хаёллар келиб қолишининг олдини олиш учун, умуман, фитнадан сақланиш маъносида жоиз кўрилмайди. Валлоҳу аълам.
(давоми бор)
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитанинг 2472-сонли хулосаси асосида тайёрланган “Билмаганин сўраб ўрганган – олим” китобидан олинди.