(150-қисм 151-қисм 152-қисм 153-қисм 154-қисм 155-қисм)
САВОЛ: Биз томонларда (Хоразмда) тўй-ҳашамда гўштга зираворлар қўшиб, хомлигича ейиш одати бор. Бунга шариатимиз нима дейди?
ЖАВОБ: Уламолар хом гўштни ейиш макруҳ дейишган. Тиббиёт мутахассислари гўштни хомлигича истеъмол қилиш айрим касалликларга сабаб бўлгани учун пишириб ейилгани маъқул дейишган. Динимиз ўзига зарар етказишдан қайтаради. Шу боис, хом гўшт ейиш жоиз эмас, деганлар ҳам бор. Валлоҳу аълам.
(давоми бор)
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитанинг 2472-сонли хулосаси асосида тайёрланган “Билмаганин сўраб ўрганган – олим” китобидан олинди.
«Azon kitoblari» нашриёти