(150-қисм 151-қисм 152-қисм 153-қисм 154-қисм 155-қисм 156-қисм)
САВОЛ: Ит уриштириш, унга пул тикиш, урушқоқ итларни етиштириб сотиш мумкинми? Ахир борлиқдаги ҳамма нарса инсон учун яратилганку?
ЖАВОБ: Албатта, Аллоҳ таоло ҳамма нарсани инсон учун яратган. Аммо айни пайтда, ҳар бир нарсанинг яратилиш ҳикмати баён этилган ва улардан соф табиатли инсоннинг эҳтиёжларига кўра, шариат чегарасида фойдаланиш ҳам белгилаб қўйилган.
Итнинг вазифаси қўриқчиликдир, ит уриштириш учун яратилмаган. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳайвонларни бирбирига қарши кишкишлаш, уриштиришдан қайтарганлар (Имом Абу Довуд). Шунингдек, хўроз, қўчқор уриштириш ҳам шу тақиқ доирасига киради. Ҳайвонларни уришадиган қилиб етиштириш ва уни олдисотди қилиш ҳалол бўлмайди. Урушаётган ҳайвонларнинг ютиши учун пул тикиш эса айни қимордир.
(давоми бор)
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитанинг 2472-сонли хулосаси асосида тайёрланган “Билмаганин сўраб ўрганган – олим” китобидан олинди.
«Azon kitoblari» нашриёти