Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Давлатимиз раҳбари Сурхондарёга етиб борди

706

Бугун давлатимиз раҳбари Сурхондарёда халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясида иштирок этади. Шунингдек, ҳудудда саноат ва қишлоқ хўжалиги ривожи билан танишиш, янги лойиҳаларни ишга тушириш, ҳарбий масканларга ташриф режалаштирилган.

Дастлабки ташриф Ҳаким ат-Термизий мақбарасини зиёрат қилиш билан бошланди.

Аллоҳдан юртимизга тинчлик, хайр-барака тилаб дуо қилинди.

Уламолар билан бўлган суҳбатда илм-маърифат ривожига яратилаётган шароитлар ва диний эркинликлар ҳақида сўз юритилди. Кейинги йилларда мусулмонлар ибодатларини эмин-эркин адо этишлари учун барча шароитлар муҳайё қилинди: янги масжидлар, мадрасалар қурилди, илмий-маърифий мажмуалар барпо қилингани, ҳар йили минглаб юртдошларимиз ҳаж ва умра ибодатларини адо этиш бахтига мушарраф бўлишаётгани таъкидланди.

Эндиги асосий вазифа бунинг аҳамияти ва маънавиятини халққа етказиш экани таъкидланди. Энг аввало имом-хатиблар ҳудудларга чиқиб, Ҳаким ва Имом Термизийлар, Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Бурҳониддин Марғилоний, Абу Муин Насафий ва бошқа буюк алломаларимиз меросини тизимли ва чуқур ўрганиши кераклиги қайд этилди. Бунинг учун алоҳида дастур ишлаб чиқиш таклифи билдирилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага