Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Давлат органлари халққа хизмат қилиши лозим

669

Бугун, 27 март куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигида Таълим-фан жамоатчилик кенгашининг биринчи йиғилиши бошланди. Унда олий, ўрта-махсус ва профессионал таълим ҳамда илм-фанга оид ислоҳотларга бефарқ бўлмаган ташаббускор фуқаролардан таркиб топган Кенгаш аъзолари ва ишчи гуруҳ, шу билан бирга жамоатчилик кенгаши аъзолари иштирок этмоқда. Олий таълим ва Инновацион ривожланиш вазирлиги бирлаштирилганидан буён, илк бор ушбу кенгаш "Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак" тамойили асосида ўтказилмоқда. Бу билан ташкилотнинг фаолияти халқчиллик ҳамда шаффофлик тамойиллари асосида йўлга қўйилиши лозимлиги қайд этилмоқда. 

Маълумот учун, Таълим-фан жамоатчилик кенгаши олдига қуйидаги вазифалар қўйилган:

- Олий таълим, ўрта-махсус ва профессионал таълим ташкилотлари фаолиятини ўрганиш ва натижаларини таҳлил қилиш;

- Мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш ва унга жамоатчилик ва соҳа мутахасисларини жалб қилиш;

- Вазирликнинг Жамоатчилик кенгашига маълумотларни тақдим этиб бориш ва кенгашда қабул қилинаётган ҳужжатлар ва дастурларда жамоатчилик фикрини ҳисобга олиш, қонун ҳужжатлари талаблари ижросини таъминлаш, давлат органи зиммасига юкланган вазифаларни бажариши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш;

Таълим-фан кенгашининг таркиби қуймидагича:

Кенгаш - ишчи гуруҳлари билан муаммо ва камчиликлар, соҳадаги аҳолини қийнаётган жараёнларни ўрганиб, таклифлар тайёрлайди.

Жамоатчилик кенгаши - Таълим-фан кенгаши томонидан ишлаб чиқилган таклифларни кўриб чиқади, кенгаш аъзолари билан муҳокама қилади ва асосланган масалаларни вазирликка топшириқ сифатида киритади.

Вазирлик - Таълим кенгаши таклифлари асосида шакллантирилган Жамоатчилик кенгаши топшириқларини ижро сифатида қабул қилиб, зарур чоралар кўради.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага