Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.
2022/2023 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш бўйича аризалар қуйидаги электрон тизимлар орқали қабул қилинади.
transfer.edu.uz — республиканинг бир ОТМдан бошқа ОТМга ёки бир ОТМ доирасида;
my.dtm.uz — хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан.
Қабул 2022 йил 15 июлдан 5 августгача (шу куни ҳам) давом этади.
Керакли ҳужжатлар:
ариза (онлайн тарзда)
транскрипт ёки рейтинг дафтарчаси (жпг ёки пдф шакли)
академик маълумотнома (ўқишни тикловчилар учун).
Эслатиб ўтамиз, жорий йилдан бошлаб фақат 2 тоифадаги талабалар (турмуш қурса ёки давлат хизматчисининг иши бошқа жойга ўтганда)га ички "перевод" учун ўқишини кўчиришга рухсат берилади.
«Огоҳ бўлинг, хориждан ўқишни кўчириш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида тестлар якунига етгач, ҳужжатлар қайта текширилади. Агарда ушбу жараёнда сохта ҳужжатлар аниқланган, олий таълим муассасасида қарздорликлар мавжуд бўлса, талаба ўтиш балидан юқори балл тўплаган тақдирда ҳам унга ўқишни кўчиришга рухсат этилмайди"» дейилади вазирлик хабарида.