Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Чеченистон раҳбари Украинада 23 нафар чечен жангчиси ҳалок бўлганини тан олди 

1208

Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров Украинадаги кенг кўламли уруш чоғида Украина Қуролли кучларининг Херсон вилоятидаги артиллерия ҳужуми натижасида 23 нафар чечен жангчиси ҳалок бўлганини маълум қилди.

Қодировнинг сўзларига кўра, бу ҳафта бошида содир бўлган. Шунингдек, у 58 нафар ярадор ҳақида хабар берди. Улардан тўрт нафари оғир жароҳатлар олган. Қодировнинг айтишича, ўша жангда яна 70 нафар украин аскари ҳалок бўлган.

Чеченистон раҳбари, чеченлар жиҳодда қатнашаётгани ва «муқаддас урушда ҳалок бўлиш ҳар бир ҳақиқий мусулмон учун катта шараф ва қувонч» эканини айтган. У урушда ҳалок бўлган ҳар бир чечен фуқаросининг дафн маросими учун бир миллион рубл ажратишга ва яна қўшимча 12 миллион рубл беришга ваъда берган. Унинг сўзларига кўра, пуллар давлат бюджетидан ажратилади.

«Бундан ташқари, ўлганларнинг оила аъзолари учун муқаддас Маккани зиёрат қилишини таъминлаймиз. Халққа шундай ўғилларни берган оналардан қарздормиз!» — деб ёзди.

Бир неча соат аввал Қодировнинг телеграм каналида  Марказий ҳарбий округ қўмондони, генерал-полковник Александр Лапинни кескин танқид қилган хабар пайдо бўлди.

25 октябрь куни Украина телеграм каналлари Украинада чеченларнинг катта гуруҳи ҳалок бўлгани ҳақида хабар тарқатди. Украинанинг Херсон вилояти ҳарбий округи раҳбари Сергей Хлан Украина Қуролли кучларининг Чеченистон полкининг Херсондаги базасига уюштирган ҳужуми натижасида 40 дан ортиқ жангари ҳалок бўлгани ва икки юзга яқини яраланганини маълум қилди. Украина Қуролли Кучлари Бош штаби ўзининг кечки ҳисоботида Кайра қишлоғидаги мактабга зарба берилгани ва оқибатда 30 га яқин одам ҳалок бўлганини таъкидлади.

Чеченистон президенти аввалроқ бу маълумотга изоҳ бермаган. 25 октябрга ўтар кечаси ўзининг телеграм каналидаги овозли хабарида у «Украина шаҳарларини ер юзидан йўқ қилишга» чақирганди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7424 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага