Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Буюртмачининг пулидан ортса, олсам бўладими?

2499

CАВОЛ:

Мен Бухоро вилоятиданман. Устачилик қиламан. Хонадон эгасига ёғоч маҳсулоти керак ва ёғоч Тошкентда арзон экан. Хонадон эгасидан пулни олиб Тошкентдан келтириб берсам ва ўша пулдан қанчадир миқдорини олсам бўладими? Ёғоч хонадон эгасига арзонга тушади ва мен ҳам пул ишлаб оламан.

ЖАВОБ: 

Сиз ва сиз кабилар шариат қоидасига кўра вакил ҳисобланасизлар. Вакил инсон унга иш буюрганнинг номидан иш кўради. Масалан, ёғоч маҳсулоти бозорда 100 минг сўм. Уй эгаси сизга 100 минг сўм берди. Сиз шу пулни олиб бозорга бордингиз. Бозордаги сотувчи ёғочнинг нархидан тушиб бериб, 80 минг сўмга берди. Ортиб қолган 20 минг сўм уй эгасининг, яъни сизни шу ишга вакил қилган инсоннинг ҳақи ҳисобланади.

“Сотувчи маҳсулот сотиб олишга вакил бўлиб келган кимсага сотиб олган маҳсулотининг нархидан тушиб, қайтиб берган пули уни вакил қилиб юборган инсоннинг ҳақи ҳисобланади. Вакил сотувчи қайтиб берган миқдорни вакил қилиб юборган инсонга бермасдан ушлаб қолишга ҳақи йўқ”. (“Фатово ҳиндия” китоби).

Сиз хонадон эгаси билан барчасини батафсил гаплашиб олсангиз бўлади. Агар хонадон эгаси сотувчи қайтиб берадиган пуллар сизники бўлади, қанча арзон олсангиз, ортиб қолган пул сизга каби розилик билдирса, қайтим пулни олсангиз бўлади. Аммо бундай ҳолатлар алдов, ғирромликдан холи бўлиши шарт. Валлоҳу аълам.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага