Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

 “Бундайларнинг қўлидан фақат масхарабозлик келади...” ёхуд Шуҳрат Барлос Берунийга офарин айтди

3605

Охирги пайтларда ижтимоий тармоқнинг ўзбек сигментида Бахтиёр Алимджанов деган ёш тадқиқоқчининг (айтишларича, банклар тарихи бўйича илмий иш ёқлаган) миллатимиз тарихимиз ҳақида билдирган зиддиятли фикрлари муҳокама қилинмоқда. Айниқса, унинг дунёга таниқли аллома боболаримизни исломсизликда (иймонсизликда) айблаши кескин эътирозларга учради. 

Таниқли олим, Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институти катта илмий ходими, Тарих фанлари номзоди Ҳамидуллоҳ Беруний (Аминов) томонидан ёзилган академик услубдаги раддия сайтимизда чоп этилган эди. Унда Бахтиёр Алимджановнинг барча зиддиятли фикрлари ва хулосаларига илмий асосда раддия берилиб, ҳақиқий тарих ҳақидаги ўринли мулоҳазалар тартибли равишда баён қилинганди.

Мазкур раддия ҳақида таниқли миллатпарвар журналист ва тарихчи Шуҳрат Барлос ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди. У ўз муносабатида ўзбек халқининг маънавий юксалишига тўсиқ бўлаётган айрим унсурлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтган. Ўзининг жўшқин чиқишлари ва миллатимизга қарши фикр билдирганларга тоқатсизлиги, муросасизлиги билан танилган Шуҳрат Барлос жайдари ва лўнда гапириши (ёзиши) билан ҳам эътиборларга тушган. Шуҳрат аканинг мулоҳазаларини, имкон қадар унинг “имзосини” сақлаган ҳолда, айрим жузъий қисқартиришлар билан эътиборингизга ҳавола қиламиз...

*** 
ОФАРИН. ФАХРЛАНДИМ...

Ўзбекнинг ориятли ва ғурурли олими Ҳамидуллоҳ Аминов жигаримга ҳурмат ва эҳтиромларим. 

Тўғрисини айтсам, ёш олимларимизнинг интеллектуал салоҳиятига анчадан бери бунчалик фахрланмаган эдим.   

Баъзи бир ўзини олимман, журналистман деб кеккайиб юрган олифталарни кўравериб, кўнглим ҳам совуб кетганди. Шунинг учун, олди-қочди материалларга ҳаттоки эътибор ҳам қилмай қўйгандим. 

Ўзбекистон Республикасининг иқтидорли ва салоҳиятли ёш олимларидан бири бўлмиш, Ҳамидуллоҳ Аминов ёзган маълумотни ва унинг фикрларини, кўзларимга ишонмай қайта-қайта ўқиб чиқдим. Ажойиб ва гўзал услубда ёзилибди. 

Муаллифнинг материалида, ҳеч қандай камчилик кўрмадим. Аксинча, Ҳамидуллоҳ Аминов каби олимимизнинг фикрларини ўқиб, керакли маълумотларни бир мутахассис сифатида омма эътиборига ҳавола қилгани учун жуда хурсанд бўлдим.

Ўзбекистон тарихи билан боғлиқ масалаларни олимимиз Ҳамидуллоҳ Аминов каби академик усулда таърифлаш лозим. 

Инсонларга тарихий ҳақиқатларни етказиш, одамларда тўғри хулосалар ҳосил қилишга ундовчи ҳар хил академик маълумотларни оммалаштириш ишлари, ҳозирги кунда ажойиб ва долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Бу масалада ҳали қилинадиган ишлар жуда кўп.

Тарихий мавзуларнинг академик жиҳатидан ташқари журналистика билан боғлиқ томонига ҳам эътибор қаратиш жуда яхши натижалар беришига гувоҳ бўлмоқдамиз. 

Тадқиқ қилиниб текширилган маълумотларга эга бўлган ҳамда академик усулда гапира ва ёза оладиган олимларимиз ўз фикрини оддий халқ тушунадиган тилда, қисқа ва аниқ шаклда оммага етказиб бериши учун журналистиканинг кўмаги жуда зарур.

Ҳозирги кунда, интернетнинг ўзбек сегментидаги аҳволни бутун дунё кўриб масхара қилмоқда. Гўёки долзарб деб оммага олиб чиқилаётган мавзуларни ясаётган кўпчилик олимлар, журналистлар ва блогерларнинг тутуруқсизлиги улар қилаётган ишларда яққол кўриниб турибди. 

Бундай нусхалар таълим ва тарбия олаётган жамиятдаги порахўрлик, таниш-ҳбилишчилик оқибатида қандай нохуш вазият юзага чиққанини кўрмаслик учун одам кўр бўлиши керак. 

Ижтимоий тармоқларда диний мавзуларни қўпол услубда оммага тарқатаётган сохта уломалар билан бирга Ўрисхона етиштириб чиқарган ҳар хил «атласшунос» сохта олимчалар ва ўзини ўзи «академик» деб эълон қилган ўрисқулларни қизиқтираётган мавзулар аслида тарих ҳам эмас, адабиёт ҳам эмас, дин ҳам эмас. 

Халқ орасида ўз тарихига, маданиятига ва адабиётига шубҳа билан қарайдиган наслни етиштириб чиқариш учун ҳаракат қилаётганларнинг фаолияти оддийгина ахборот хуружларининг бир кўриниши эканлиги ҳеч кимга сир ҳам бўлмай қолди. 

Аслида, бундай ғараз ниятли ишга бел боғлаганларга қайсидир масаланинг академик жиҳатлари ёки манбалари ҳеч қачон қизиқтирмаган ва келажакда ҳам қизиқдирмайди. Чунки уларнинг мақсади бошқа. Бундайларнинг қўлидан фақат масхарабозлик келади. 

ЯСАМА «ИНТЕЛЛИГЕНТЛАР» УЧУН МАХСУС ТАВСИЯ

Ўзларидан «зиёли» ясаб олган ва ўзини донолар доноси сифатида омма олдида гавдалантиришни истаётган баъзи бир “одамча”лар қуйидагиларни яхши ўрганиб олишини жуда истайман. 

1. Ўз тарихини ҳимоя қилиш барча Ўзбекистон фуқоралари учун нафақат бурч ҳисобланади, балки ҳар бир Ватандошимизнинг ҳаёт мазмуни ҳамдир. 

2. Ўзбекистоннинг ҳар бир олими, журналисти ва блогери академик усулда раддия ёзишни ва илмий услуб билан жавоб ёзиш орқали ўз тарихини, адабиётини ва маданиятини ҳимоя қилиб билиши шарт. 

3. Ҳаётий тажрибаси кам, илмий йўли аниқ белгиланмаган, илмий ҳамда интеллектуал салоҳияти ҳамин қадар бўлганини тушунмайдиган, журналистика билан блогерликда “жўжахўрозлик” қилиб юрган бир ёшнинг келажагини синдириб қўймай, ҳаётини бузиб қўймай, ҳали ёш, вақти келиб тушуниб етар деган умидда индамасликка ҳаракат қилаётган мутахассисларнинг асабига тегишнинг ҳеч ҳам ҳожати йўқ.  

ЯСАМА «ОЛИМЛАР» ва ЯСАМА «ЖУРНАЛИСТЛАР» ДИҚҚАТИГА

Одамнинг ташқи кўринишига қараб эмас, фикрига қараб баҳо бериш керак, деб билағонлик қилаётган «ойимчалар» ва «хотинсифатлар» диққатини жамлаб олгани маъқул бўларди. 

1. Қайсидир жигаримизнинг фейсбук сахифасида ўқиб қолдим, «Кийимига осилма, фикрини муҳокама қил», деб бош оғриқ қилаётганлар “авжига чиқиб” кетибди. Бундайларга яхшигина жавоб ҳам берилибди. Тўғри-да, қайсидир фоҳиша оммага қип яланғоч чиқиб, Ўзбек тарихи ҳақида фикр юритиб бошласа, унинг фикрини муҳокама қилишга шошилишимиз шартми?

2. Интернет ресурслари орқали Ўзбекистон тарихига нисбатан қилинаётган ахборот хуружларига эътибор бермай ёки эътибор берса-да, жавоб бера олмай, фақатгина ўзининг ўзбек тилида ёзган нарсаларини мақташ билан овора бўлиб юрган олимлар, журналистлар ва блогерлар нафақат мавзу ҳақида, балки дунёда нима бўлаётганидан ҳам хабари йўқ «одамсимонлар» сифатида оммага танилмоқда. 

3. Ўзларининг саводсизлиги, касбини яхши эгаллай олмаганлиги сабабли ва ҳеч қандай маълумотга эга бўлмаган сохта мутахассислар бўлгани учун уларнинг пинжига кириб олган ифлосларнинг ким эканини ҳам, нима учун ҳаракат қилаётганини ҳам билмаган «Билмасвой» образидаги сохта интеллигентлар борган сари ўзининг аҳмоқлигини исботлайверади. 

4. Ҳаттоки ўзининг давлат тилини ва ёш авлодга қулайликлар яратиш учун керакли бўлган лотин имлоси масаласини қайта кўриб чиқиш ишини ҳам ҳалигача орқага тортиб келаётган сохта олимлар Ўзбек давлатчилигининг биринчи кушандаларидир. 

5. Мактаб дарсликларидаги хато камчиликларни тузатиш ўрнига ҳалигача Ўрисхона ёзиб берган тарихни ётиб олиб ялаётган нусхалар эса Ўзбек миллатининг кушандаларидир.

6. Бир бирига ҳар хил кесатиқ гаплар билан, «сенинг илминг етмайди, шунинг учун атлас кўйлаги билан миллатига осиласан», деб кариллаб ётган хотинсифатларда фаҳму фаросат ҳам, илм ҳам йўқ.

ВА НИҲОЯТ...

P:S.: Ҳар бир шахс биладиган ишини қилгани маъқул. Кучли одам билганини қилади, кучсиз одам эса қўлидан келганини қилади.

Билмаган ишни қиламан деб жилпиллаб Ўзбегимни ва Ўзбекистонимизни расво қилиш шарт эмас. Чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин. Қассоб ҳам чумчуқ сўядиган қассоб бўлиши шарт.
Охиригача ўқиганларга ҳурмат ва эҳтиромларим.

Шуҳрат Барлос,
журналист, тарихчи

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага