Шу кунларда Бухорода “Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги” бўлиб ўтмоқда.
Туризм ва маданий мерос вазирлигининг хабар беришича, ҳафталик доирасида вилоятда «Ал-манар» маркази очилди. Марказда араб тили ва ислом хаттотлик санъатидан сабоқ берилади.
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Қуръони каримнинг Ўзбекистон фондларида сақланаётган қадимий нусхалари кўргазмаси ташкил этилди. Унда иштирокчилар Қуръони каримнинг Ўзбекистонда сақланаётган 50 га яқин қадимий нусхалари билан яқиндан танишишди.
Шунингдек, Ўзбекистон маданий меросини сақлаш, ўрганиш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти томонидан тайёрланган 10 дан ортиқ тўплам намойиш этилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон — «Мусулмонларга яхши муносабатда бўлган йилнинг энг яхши мамлакати» бўлгани ва Самарқанд — «Йилнинг энг яхши исломий манзили» деб эълон қилингани ҳақида хабар берилганди.