Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Бухоро шаҳар прокурори президентга видеомурожаат йўллади: пардалар кўтариляптими?

9167

Бухоро шаҳрининг амалдаги прокурори Жасур Фозиловнинг видеомурожаати блогер Нозим Сафари телеграм каналида эълон қилинди.

Унда шаҳар прокурори Бухоро шаҳридаги марказий ёпиқ бозорни минглаб тадбиркорларни қон қақшатиб бузилгани ва қурилиш жараёнидаги жиноятлар ҳақида гапирган. Америкалик инвестор дея аталган тадбиркорлар аслида маҳаллий "қоракўзлар" эканини айтиб, кирдикорлари очиқланган. Шунингдек, бу ишларда Бухоро вилояти Бош прокурорини айблаб, ўзига нисбатан иш очилганини билдирган.

3та қисмдан иборат мурожаатда мансабдорлар орасидаги муносабатлар ҳақида кўплаб хулосалар қилиш мумкин. Бухоронинг икки марҳум ҳокимлари даврида қурилиш ишлари қандай олиб борилгани, ҳоким атрофидаги мансабдорларга қурилаётган дўконлардан тарқатгани ва, умуман, бизнес ва мансабнинг қанчалик бир бирига қоришиб кетганини билиш мумкин. Мурожаатчининг ўзи ҳам бозорда дўконлари борлигини тан олган"

Мазкур видео мурожаат эълон қилинганидан кўп ўтмай, Республика бош прокуратураси расмий баёнот берди:

"Муаллиф аризасида шаҳар прокурори Ж.Фозиловнинг тазйиқи билан Бухоро шаҳрида қурган йирик савдо мажмуасидан 1 метр квадратининг ҳақиқий нархи 20 млн. сўм бўлган савдо дўконини унга 5 млн. сўмдан сотганлигини, орадан бир йил ўтиб, яъни 2020 йил октябрь ойида шу нархдан яна битта дўконни сотишини талаб қилганлигини, рад жавобини берганлиги учун Ж.Фозилов уни терговга чақириб, жавобгар қилиш билан қўрқитаётганлигини билдирган.

Ушбу ҳолат бўйича Ж.Фозиловга нисбатан хизмат текшируви тайинланиб, текширувнинг холисона ва адолатли ўтказилишини таъминлаш, иш ҳолатларига тўлиқ ойдинлик киритиш, ҳар қандай аралашув ва таъсирларнинг олдини олиш мақсадида у 2020 йил 2 декабрь куни хизмат вазифаларини бажаришдан вақтинча озод қилинган.

Текшириш давомида аризада келтирилган барча важлар, шу жумладан Ж.Фозиловнинг 2020 йил 11 декабрь куни ижтимоий тармоқлардаги баёнотида билдирган ҳолатларга тўлиқ ва ҳаққоний баҳо берилади.

Шу билан бирга, Бош прокуратура мурожаат ва баёнотда билдирилган барча масалалар бўйича шаффоф ва ошкора ўрганиш ўтказилишини, бунда жамоатчилик назоратини таъминлаш учун доимий ҳамкорликка тайёрлигини маълум қилади" дейилади Бош прокуратура Ахборот хизмати баёнотида. 

Бу масала катта шов-шув бўлиши, пардалар кўтарилиб, қулоққа чалинадиган айрим мишмишларда жон борлиги, жумладан, республика бўйлаб доимий равишда бозорлар қайта ва қайта бузилиб-қурилаверишидан катталарнинг манфаатдорлиги... юзага чиқиб қолса, ажаб эмас. 

Эслатиб ўтамиз, бозорларнинг заруратсиз бузилиши ва ҳатто атайин ёқиб юбориб қайта қурилиши ҳақида сайтимизда бир неча бор мақолалар эълон қилинган эди. 

Бу мавзуга яна қайтамиз.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага