Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Бу йил Ҳаж сафари нархи қанча бўлади?

29629

Саудия Арабистони подшоҳлиги ҳаж ва умра вазирлиги «Ҳаж-2022» мавсумида, пандемия ҳамон давом этаётганини ҳисобга олиб, чет эллик ва маҳаллий ҳожиларга жами 1 миллион киши учун ҳаж ибодатини амалга оширишга рухсат берган эди.

Ҳаж мавсуми жорий йилда июль ойининг бошларига тўғри келиши кутилмоқда. Аввалроқ, «Ҳаж-2022» мавсумида иштирок этиши мумкин бўлган ёш чегараси ҳақида хабар берган Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Ҳаж мавсуми учун тўловлар бўйича маълумот бермаган эди.

Ҳаж ва Умра ҳақида маълумотлар бериб борувчи HaramainInfo портали хабарига кўра, ўзбекистонлик зиёратчилар учун 10 минг 865 та ўрин ажратилган.

Бугун биз телефон орқали гаплашган ҳаж ва умра билан шуғулланувчи идора ходими бу йилги Ҳаж сафарининг нархи 62 миллион 900 минг сўм этиб белгиланганини айтди. Аммо бу рақам ҳали расман тасдиқланмади. 

Ҳаж зиёратига бориш учун харажатларнинг умумий суммаси ҳар йили ўзгариб боради. Сўнгги бор 2019 йилда бу сумма 33,5 миллион сўм бўлган эди.

Шунингдек, «Ҳаж-2022» мавсумида ёш чегараси 65 ёшгача этиб белгилангани ҳақида хабар берган эдик

Ҳажга бориш учун қандай ҳужжатлар керак бўлади?

Зиёратга бориш учун ариза берувчи доимий яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига ариза ҳамда паспорти нусхасини тақдим этиши лозим. Фуқароларнинг аризалари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан йил давомида қабул қилиниб, навбатга қўйиб борилади. 

Рўйхат бўйича навбати келган фуқаролар Саудия Арабистонига жўнашдан камида 1 ой олдин ёзма шаклда почта орқали хабардор қилинади. Рўйхат бўйича навбати келган, бироқ зиёратга бормайдиган ёки зиёратга бориш имкони бўлмаган фуқаролардан бу ҳақда ариза олинади. Зиёратга бориш учун рўйхатда турган фуқаронинг ўз навбати келганда муайян сабабларга кўра зиёратга бориш имкони бўлмаса, у ариза билан навбатини 1 йилгача муддатга орқага суриши мумкин. Бир йилдан сўнг ҳам фуқаронинг зиёратга бориш имкони бўлмаса, унинг навбати бекор қилинади. Навбати бекор қилинган фуқаролар зиёратга бориш учун белгиланган тартибда рўйхатга қайтадан ёзилади.

Шунингдек, барча зиёратчилар подшоҳлик Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтган ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотида тасдиқланган Pfizer/BioNTech (АҚШ-Хитой), Oxford-AstraZeneca (Буюк Британия-Швеция), Moderna (АҚШ) ва Johnson & Johnson (АҚШ) вакциналарининг 2 дозасини қабул қилган бўлиши зарур.

Хорижлик ҳожилар Саудия Арабистонига киришдан 72 соат олдин коронавирус ташхиси ҳақида манфий натижали ПЦР маълумотномасини тақдим этиши лозим.

Ҳаж сафари нархи қўшни давлатларда қанча этиб белгиланган?

Тожикистон Дин ишлари бўйича қўмитанинг матбуот котиби Афшин Муқимнинг маълум қилишича, Тожикистоннинг 3 500 га яқин фуқароси учун бу йилги Ҳаж нархи, асосан, чипталар нархининг ошиши ва Саудия Арабистони томонидан турар жой нархининг ошиши туфайли 4 500 долларга кўтарилган.

Бу йил қирғизистонлик зиёратчилар учун Саудия Арабистони томонидан 2766 ўрин ажратилган. Ҳаж зиёратининг нархи 4,5 минг долларни ташкил қилади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага