Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Британия Олий суди Шотландияда мустақиллик референдуми бўйича қарорини айтди

989

Буюк Британия Олий суди Шотландия мустақиллиги бўйича янги референдум ўтказишни рад этди. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Буюк Британия Олий суди қарорига кўра, Шотландия ҳукумати Британия парламенти рухсатисиз келаси йили иккинчи марта мустақиллик референдумини ўтказа олмайди.

Аввалроқ Шотландия ҳукумати агар минтақа Буюк Британиядан мустақилликка эриша олса, фунт стерлингдан воз кечишни режалаштираётгани хабар қилинганди.

Шотландияда улар Буюк Британиядан ажралиб чиқиш истаги ҳақида биринчи марта гапираётгани йўқ. Минтақанинг мустақиллиги бўйича биринчи референдум 2014 йилда бўлиб ўтган, аммо ўша пайтда аҳолининг аксарияти Буюк Британиядан ажралиб чиқишга қарши эди. Шу билан бирга, маҳаллий ҳокимият вакилларига кўра, 8 йилдан сўнг шотландларнинг фикри жиддий ўзгарган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага