Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Британия мустамлакачилиги 40 йил ичида 100 миллион ҳиндистонликнинг қатлиомига сабаб бўлган

1693

Сўнгги йилларда Британия империясига бўлган ностальгия қайта тикланди. Ниалл Фергюсоннинг “Империя: Британия замонавий дунёни қандай яратди” ва Брюс Жиллининг “Сўнгги империалист” каби машҳур китобларида Британия мустамлакачилиги Ҳиндистон ва бошқа мустамлакаларга фаровонлик ва тараққиёт олиб келгани ҳақида даъво қилинган. Икки йил аввал YouGov сўрови шуни кўрсатдики, Британия аҳолисининг 32 фоизи мамлакатнинг мустамлакачилик тарихи билан фахрланади.

Мустамлакачиликнинг ташқи тарафдан кўринадиган гўзал манзараси эса тарихий ёзувларда бунинг аксини кўрсатади. Иқтисодиёт тарихчиси Роберт К. Алленнинг тадқиқотларига кўра, Ҳиндистондаги юқори даражадаги қашшоқлик Британия ҳукмронлиги остида 1810 йилда 23 фоиздан 20-аср ўрталарида 50 фоизга кескин ошган. Британия мустамлакаси даврида реал иш ҳақи пасайиб, 19-асрда энг паст даражага етди, очарчилик эса тез фурсатларда кенгайиб, оқибатда ўта ҳалокатли кўринишга келди. Мустамлакачилик ҳинд халқига заррача фойда келтирмайдиган, тарихда бир неча бор такрорланган инсоният фожиаси эди, холос.

Мутахассисларнинг фикрича, 1880 йилдан 1920 йилгача бўлган давр, Британия императорлик кучининг энг юқори чўққиси, Ҳиндистон учун эса аксинча, энг ҳалокатли давр эди. 1880 йиллардан бошлаб мустамлакачи режим томонидан ўтказилган аҳолини тўлиқ рўйхатга олишлар шуни кўрсатадики, бу даврда ўлим даражаси сезиларли даражада ошган, 1880 йилларда ҳар 1000 кишига 37,2 ўлимдан, 1910 йилларда 44,2 гача ўсган. Ўртача умр кўриш 26,7 ёшдан 21,9 ёшга қисқарди.

Яқинда World Development журналида чоп этилган мақолада биз ушбу шафқатсиз 40 йилликда Британия императорлик сиёсати томонидан ўлдирилган одамлар сонини ҳисоблаш учун аҳолини рўйхатга олиш маълумотларидан фойдаланилди. Ҳиндистонда ўлим даражаси ҳақидаги ишончли маълумотлар фақат 1880 йиллардан бошлаб мавжуд. Агар бу давр "нормал" ўлим учун асос сифатида ишлатилинадиган бўлса, 1891 йилдан 1920 йилгача бўлган даврда Британия мустамлакачилиги остида 50 миллиондан ортиқ ўлим содир бўлганлигидан далолат беради.

50 миллион ўлим — бу ҳайратланарли рақам, аммо бу тахминий ҳисоб. Ҳақиқий иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар шуни кўрсатадики, 1880 йилга келиб мустамлакачи Ҳиндистонда турмуш даражаси аввалги даражасидан кескин пасайиб кетган. Аллен ва бошқа олимларнинг таъкидлашича, мустамлакачиликдан олдин ҳиндларнинг турмуш даражаси "Ғарбий Европанинг ривожланаётган қисмлари билан бир хилда" бўлиши мумкин эди. Биз Ҳиндистоннинг мустамлакачиликдан олдинги ўлим даражаси қандай бўлганини аниқ билмаймиз, лекин агар биз 16-17-асрлардаги Англияга ўхшаш бўлган деб ҳисобласак (1000 кишига 27,18 ўлим), Ҳиндистонда 1881 йилдан 1920 йилгача бўлган даврда 165 миллион ортиқча ўлим содир бўлганлигини аниқлашимиз мумкин. 

Ўлимларнинг аниқ сони биз асосий ўлим ҳақидаги тахминларга анчайин яқин, шу сабабдан тақрибан 100 миллион одамнинг Британия мустамлакачилиги авжида вафот этгани аниқ. Бу инсоният тарихидаги энг йирик сиёсат сабаб бўлган ўлим инқирозларидан биридир. Бу Совет Иттифоқи, Маочи Хитой, Шимолий Корея, Пол Потнинг Камбоджаси ва Менгисту Эфиопиясидаги барча очарчиликлар даврида содир бўлган ўлимларнинг умумий сонидан каттароқдир.

Қандай қилиб Британия ҳукмронлиги бу катта қурбонларга сабаб бўлди? Бунинг сабаби бир нечта механизмлар мавжуд эди. Биринчидан, Британия Ҳиндистоннинг ишлаб чиқариш секторини самарали равишда йўқ қилди. Мустамлака қилишдан олдин Ҳиндистон дунёдаги энг йирик саноат ишлаб чиқарувчилардан бири бўлиб, дунёнинг барча бурчакларига юқори сифатли тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилиб келган. Англияда ишлаб чиқарилган оддий матолар шунчаки рақобатлаша олмас эди. Бироқ, 1757 йилда Британиянинг Шарқий Ҳиндистон компанияси Бенгалия устидан назоратни ўз қўлига олгач, вазият ўзгара бошлади.

Тарихчи Мадхури Мукержининг фикрича, мустамлакачи режим Ҳиндистон божларини амалда йўқ қилди, бу эса Британия маҳсулотларининг ички бозорни тўлдиришига имкон яратиб берди, бироқ ўта катта солиқлар ва ички божлар тизими вужудга келди, бу эса ҳиндларнинг ўз мамлакатларида мато сотиш у ёқда турсин, уни экспорт қилишига тўсқинлик қилди.

Ушбу тенг бўлмаган савдо режими ҳинд ишлаб чиқарувчиларини тор-мор қилди ва мамлакатнинг кескин деиндустрияланишига сабаб бўлди. Шарқий Ҳиндистон ва Хитой ассоциацияси раиси 1840 йилда Англия парламентида мақтанганидек: "Бу компания Ҳиндистонни ишлаб чиқарувчи мамлакатдан хомашё экспорт қилувчи мамлакатга айлантиришга муваффақ бўлди". Инглиз ишлаб чиқарувчилари катта устунликка эга бўлишди, Ҳиндистон эса қашшоқликка шўнғиб, унинг аҳолиси очлик ва касалликларга қарши ҳимоясиз ҳолга келтирилди.

Энг ёмони, британиялик мустамлакачилар замондошлари томонидан “бойликларнинг сизиб чиқиши” деб номланувчи қонуний талон-тарож қилиш тизимини ўрнатдилар. Британия ҳинд аҳолисига солиқ солиб, ундан тушган даромаддан ҳинд маҳсулотларини — индиго, ғалла, пахта ва кўкнори сотиб олиш учун ишлатиб, бу товарларни текинга қўлга кирита бошлади. Кейинчалик бу товарлар Буюк Британия ичида истеъмол қилинган ёки хорижга қайта экспорт қилинган, даромадлари Британия давлати томонидан чўнтагига тушган, Британия ва унинг мустамлакалари — АҚШ, Канада ва Австралиянинг саноат ривожланишини молиялаштириш учун ишлатилган.

Бу тизим ҳозирги кун ҳисоб-китобларига кўра, Ҳиндистондан триллионлаб долларлик товарларнинг кулини кўкка совурган. Инглизлар қурғоқчилик ёки сув тошқинлари маҳаллий озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдид солса бўлса ҳам, Ҳиндистонни озиқ-овқат экспорт қилишга шафқатсизларча мажбурлашди. Тарихчилар 19-асрнинг охирларида шафқатсиз сиёсат сабаб ўн миллионлаб ҳиндлар очликдан нобуд бўлганлигини аниқлаганлар, чунки уларга тегишли бўлган таъминот Британия ва унинг колонияларига ўтказиб юборилган эди.

Мустамлака раҳбарлари ўзларининг сиёсати оқибатларини тўлиқ англаган эдилар. Улар миллионлаб одамлар оч қолганини томоша қилишдан бошқа ишга ярамаганлар, бироқ шунда ҳам ниятидан қайтишни хоҳламадилар. Улар била туриб одамларни яшаш учун зарур бўлган ресурслардан маҳрум қилишда давом этдилар. Виктория давридаги фавқулодда ўлим инқирози тасодифий эмас эди. Тарихчи Майк Дэвиснинг таъкидлашича, Британиянинг императорлик сиёсати "кўпинча 18 000 футдан ташланган бомбаларнинг аниқ ахлоқий эквиваленти эди".

Бизнинг тадқиқотимиз шуни кўрсатадики, Британиянинг эксплуатацион сиёсати 1881-1920 йиллар давомида тахминан 100 миллиондан ортиқ ўлим билан боғлиқ. Бу товон тўлаш учун тўғридан-тўғри иш бўлиб, халқаро ҳуқуқда кучли прецедент мавжуд. Иккинчи Жаҳон Урушидан кейин Германия Холокост қурбонларига компенсация тўлаш тўғрисидаги битимларни имзолади ва яқинда Намибияга 1900-йилларнинг бошларида у ерда содир этилган мустамлакачилик жиноятлари учун товон тўлашга рози бўлди. Апартеиддан сўнг, Жанубий Африка ҳам оқ танли озчилик ҳукумати томонидан террорга учраган одамларга товон тўлади.

Афсуски тарихни ўзгартириб бўлмайди, Британия империясининг жиноятларини ҳам тарих зарварақларидан ўчириб бўлмайди. Аммо товон тўлаш мустамлакачилик келтириб чиқарган сонсиз ўлимлар ва жабр-зулм ва тенгсизлик изларини ўчиришга ёрдам беради. Бу — инсониятнинг ўнгланиши ва қалбига малҳам топиш йўлидаги муҳим қадамдир.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага