Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Бразилия: АҚШ босимига қарамай, мамлакатга Эроннинг икки ҳарбий кемасига киришга рухсат берилди

599

"Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Силва ҳукумати Америка Қўшма Штатлари босимига қарамай, якшанба куни Эроннинг иккита ҳарбий кемасига Рио-де-Жанейрога кириб келишга рухсат берди" деб хабар бермоқда Reuters агентлиги.

"IRIS Makran" ва "IRIS Dena"  ҳарбий кемалари якшанба куни эрталаб етиб келди, дейилади Рио-де-Жанейро порт маъмурияти баёнотида.

Шу ой бошида Reuters агентлиги Бразилия АҚШ босими оқибатида январь ойи охирида Эроннинг Риога кемаларнинг бориши ҳақидаги илтимосини рад этгани ҳақида хабарлар тарқалган ва бу ҳақда Лула АҚШ президенти Жо Байден билан учрашиш учун Вашингтонга учиб келганида маълум қилган эди.

Бироқ, Луланинг АҚШга сафари тугаганидан сўнг, кемалар киришига рухсат берилди. 

"Бразилия ҳарбий-денгиз кучлари штаб бошлиғи ўринбосари, вице-адмирал Карлос Эдуардо Ҳорта Аренц 26 февралдан 4 мартгача Рио-де-Жанейрога кемаларнинг кириб келишига розилик берди", дейилади расмий газеталарнинг бирида.

АҚШнинг Бразилиядаги элчихонаси ҳолатни изоҳлашга шошилмаяпти.

Эрон ҳарбий кемаларининг Бразилия қирғоқлари яқинида бўлиши 1 январь Лула маъмурияти билан яқинроқ алоқа ўрнатишга интилаётган Қўшма Штатларни ғазаблантиришда давом этмоқда.15 февраль куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида АҚШ элчиси Элизабет Багли Бразилияни кемаларнинг кириб келишига йўл қўймасликка чақирди.

“Ўтмишда бу кемалар ноқонуний савдо ва террористик фаолиятга кўмаклашган, шунингдек, Қўшма Штатлар санкциялари остида қолган. Бразилия суверен давлат, аммо биз бу кемалар ҳеч қаерга кириб бормаслигига қатъий ишонамиз”, деди у.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага