Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Ботил нарсаларни рўёбга чиқаришдаги ҳаракатлар

1250

Бунга қўшимча қилиб аҳли ботилнинг янглиш йўлдаги ҳаракатларини ҳам келтирсак, ғафлатда адашиб юрган мудроқ қалблар уйғонишига кўпроқ сабаб бўлса, ажаб эмас. Улар Ислом нурини тўсиш учун бор кучларини сарфлайдилар, “Аллоҳ эса, гарчи кофирлар ёқтирмасалар-да, Ўз нурини камолига етказмасдан қўймагай” (Тавба сураси, 32-оят).

Аллоҳ таоло айтади: «Улардан катталари (бирбирларига) дедилар: “Юринг, ўз илоҳларингизга (сиғинишда) сабрли бўлинг! Албатта, бу ирода этиладиган (бўлиб турадиган) нарсадир» (Сод сураси, 6-оят);

«(Намруд бошчилигидаги мушриклар) дедилар: “Уни ёқиб юборинг! Агар (бирор нарса) қилувчи бўлсангиз (шу иш билан) илоҳларингизга ёрдам қилинг!» (Анбиё сураси, 68-оят); “(Олдингиздан) кетганида ерда фитна-фасод, экин ва наслни ҳалок қилиш ишлари билан юради. Аллоҳ эса, фасодни (бузғунчиликни) ёқтирмайди” (Бақара сураси, 205-оят); “Уларнинг аксарияти гуноҳ, адоват ва ҳаромхўрлик сари суръат билан интилаётганларини кўрасиз. Қилаётган ишлари ўта ёмон ишдир” (Моида сураси, 62-оят);

“Куфрда тез ҳаракат қилаётганлар Сизни ғамгин этмасин!..” (Оли Имрон сураси, 176-оят).

Уларнинг бу ҳаракатлари мазаммат қилинган бўлиб, ўзларига азоб-уқубат бўлиб қайтади. Аллоҳ таоло огоҳлантиради: “Кофир бўлганлар мол-мулкларини Аллоҳ йўлидан тўсиш учун сарфлайдилар. Бас, уларни сарфлайдилар-у, (лекин) ўзларига (бу) ҳасрат бўлиб, сўнгра мағлубиятга учрайдилар. Кофир бўлганлар жаҳаннамга (ҳайдалиш учун) жам қилинурлар” (Анфол сураси, 36-оят); «(Эй Муҳаммад!) Айтинг: “Сизларга қилмишларидан энг кўп зиён кўрувчиларнинг хабарини берайликми?! Улар қилган саъй (ҳаракат) лари дунё ҳаётидаёқ йўқ бўлиб кетган-у, аммо ўзларини ишни чиройли қилаётган ҳисоблайдилар”. Улар Парвардигорларининг оятларини ва У зот билан мулоқотда бўлишни инкор этишиб, бутун иш (амал)лари беҳуда кетган кимсалардир. Бас, Биз Қиёмат кунида улар (амаллари) учун ҳеч қандай вазнни қоим қилмасмиз!» (Каҳф сураси, 103–105-оятлар).

Юқоридаги оятлардан кофирлар ўзларининг нотўғри эътиқодлари ортидан елиб-югуриши ва ҳаракатлари бефойда эканини билдик. Аллоҳ таоло бу борада мўмин-мусулмонларга етган қийинчилик ва машаққатларга тасалли-таскин бериб бундай дейди: “Қавм (ёв) нинг изига тушишда сустлик қилманг! Агар (урушдан) азоб чекаётган бўлсангиз, улар ҳам худди сизлардек азоб чекмоқдалар. Сизлар Аллоҳдан улар умид қилмаган нарсани умид қиласиз. Аллоҳ билим ва ҳикмат эгасидир” (Нисо сураси, 104-оят). Демак, фақат мўминлар машаққатга йўлиқиб, озорланибгина қолмай, балки кофирлар ҳам қийинчиликка дуч келар экан. Аммо Аллоҳ йўлида машаққат чеккан мўминлар билан Ҳақ таолодан юз ўгириб, сарсон-саргардон бўлган кофирлар орасида жуда катта фарқ бор.

Кофирлар нотўғри йўлда шундай жидду жаҳд билан юрганида мўминларнинг ҳақ йўлда бундан кўпроқ ҳаракат қилиши муносиброқ эмасми? Кофирлар шу дунё матоҳларига эришиш учун шундай фидойи бўлса, биз мўминлар икки дунё роҳати учун тиришмоғимиз авлороқ эмасми?

Имом Термизий Абу Ҳурайрадан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом бундай дейдилар: “Дўзах ловуллаб турса-ю, ундан паноҳ сўраб қочганлар (хотиржам) ухлаб ётса? Жаннат безатилиб қўйса-ю, уни хоҳлаганлар ҳам (хотиржам) ухлаб ётса. Мен бунақасини ҳеч кўрмаганман”.

Шайтон инсонларни нотўғри йўлга бошлашга онт ичди ва тарафдорларини йиғиб тинмай курашмоқда.

Аллоҳ таоло огоҳлантиради: «(Иблис) айтди: “Энди, Сенинг қудратингга қасамки, албатта, уларнинг ҳаммасини йўлдан оздирурман. Фақат уларнинг орасидаги (айрим) ихлосли бандаларинггина (озмай қолурлар)» (Сод сураси, 82–83-оят).

Аммо биз ҳам Раббимизга аҳд қилганмиз. Бу ҳақда Аллоҳ таоло эслатма беради: «Аллоҳнинг сизларга берган неъматини ва “Эшитдик ва бўйин сундик” деб битишган аҳдингизни эсланг! Аллоҳдан қўрқинг!..» (Моида сураси, 7-оят).

(давоми бор)

Асадулло Холмуродовнинг "Мўминнинг қуввати" китобидан олинди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитаниниг 4418-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

ЭСЛАТМА: Сиз бу ва яна турли қизиқарли китобларни Азон китоблари нашриётининг телеграм каналидан топишингиз ва харид қилишингиз мумкин.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага