Бошқирдистон ёшлар сиёсати давлат қўмитасининг собиқ раиси Рамил Хисаметдинов Татаристон раҳбари Рустам Миннихановга очиқ хат билан мурожаат қилиб, Уфа шаҳридаги “Ар-Раҳим” жоме масжиди қурилишида ёрдам сўраган.
Хисаметдинов ўз мурожаатини «ВКонтакте»даги саҳифасида эълон қилди. Унда, у Татаристон Республикаси раҳбарига мурожаат қилиш сабабини «масжид қурилишини якунлашнинг иложи йўқ», деб тушунтиради. Ёшлар сиёсати давлат қўмитасининг собиқ раҳбарининг сўзларига кўра, масжид қурилиши 15 йилга чўзилиб кетган, мусулмонлар эса шу вақт давомида қурилиш ишлари тугашини кутишган.
Хисаметдинов қўшни республика диний ва тарихий обидаларни қуриш ва реконструкция қилиш тажрибасига эга, деб ҳисоблайди. Қул Шариф, Свияга, Булгар каби объектларни тилга олган бошқирд амалдори Татаристон раҳбарининг мусулмон доираларидаги обрў-эътиборини таъкидлаган.
«Бошқирд ва татарлар кўп асрлар давомида биродар бўлиб келган. Меҳрибонлик, раҳм-шафқат, ўзаро ёрдам исломнинг ажралмас тамойилларидир. Юзлаб йиллар давомида халқларимизни минглаб кўзга кўринмас маънавий, тарихий иплар бирлаштириб келган», деб ёзади Хисаметдинов.
Аввалроқ Хисаметдинов Бошқирдистон раҳбари Радий Хабировга ҳам худди шундай мурожаатни эълон қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Уфадаги “Ар-Раҳим” масжидига пойдевор республиканинг 2007 йилда қўйилган. 2015 йилда очилиши режалаштирилган бу масжид Россияда энг катта бўлиши режалаштирилган эди. Бироқ, кейинчалик объектни тугатиш муддатлари мунтазам равишда, шу жумладан, молиявий сабабларга кўра ортга сурилди.
Бир неча йиллардан бери Бошқирдистон мусулмонлари раҳбарлари республика ҳукуматига Уфада яна бир масжид қуришда ёрдам сўраб мурожаат қилишади, чунки минтақадаги иккита асосий масжид – Биринчи жоме ва «Лола» жоме масжидлари жамоавий намозларда сиғдира олмаяпти ва мусулмонлар кўчада намоз ўқишларига тўғри келмоқда.
Бош пудратчининг сўзларига кўра, объект қурилишига буджет маблағлари сарфланмайди – барча ишлар жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
2013 йил апрель ойида, бир неча йиллик узилишлардан сўнг, Урал хайрия жамғармаси қурилиш ишларини якунлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Аввалроқ Урал жамғармаси масжид қурилишини молиялаштирмоқчи бўлган, бироқ вақф раҳбари Муртазо Раҳимовнинг сўзларига кўра, бу таклиф эътибордан четда қолган.