Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Бошқирдистон имомларига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ўргатилади

1288

Бошқирдистонда масжидларнинг имом-хатиблари, шунингдек, болалар ва ўсмирлар диний бирлашмалари ўқитувчилари биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш кўникмаларини энди бепул ўрганишлари мумкин бўлади. 

Ушбу ташаббус Президент грантлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан ташкил қилинаётган “Олтин дақиқалар” лойиҳаси доирасида “Флагман” мусулмонлар ташкилоти томонидан амалга оширилади.

“Ҳар бир дақиқа муҳим бўлган вазиятда адашиб қолмаслик зарур. Тиббиётда “олтин дақиқалар” деган тушунча бор, бу 3-5 дақиқа инсон ҳаётини сақлаб қолиш учун имконият мавжуд бўлган вақтдир. Лойиҳамиз амалий машғулотлардан иборат бўлиб, улар давомида масжидлар имом-хатиблари ва ходимлари биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича ўқитилади”, – дейди “Флагман” ташкилоти раҳбари Олмос Валиев.

Тренинг назарий ва амалий курслардан иборат бўлади. Лойиҳа иштирокчилари турли йўқотишларни бошдан кечирган одамларга олдиндан психологик ёрдам кўрсатиш бўйича мастер-классда ҳам иштирок этади. 

Лойиҳа “Хавфсизлик мактаби” Бутунроссия болалар ва ўсмирлар жамоат ҳаракати бўлими ва Бошқирд давлат тиббиёт университети билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. 

Курсларда қатнашишни хоҳловчилар яшаш жойидаги масжидга мурожаат қилиши мумкин.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7424 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага