Туркий давлатлар ташкилоти диний етакчиларининг учинчи – Боку учрашуви бошланди, дея хабар бермоқда Report.az сайти.
Гулистон саройида бўлиб ўтган йиғилишда Йиғилишда Кавказ мусулмонлари идораси раиси Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозода, ТДТ бош котиби Бағдод Амреев, Туркия диний ишлар бошқармаси бошлиғи Али Эрбаш, Ўзбекистон муфтийси Нуриддин Холиқназаров, Қозоғистон бош муфтийси Наврузбай Таганули, Туркманистон муфтийси Ялкаб Хўжағулиев ҳамда бир қатор дин, фан ва жамоат арбоблари иштирок этмоқда.
Эртага, 20 октябрь куни Шуша шаҳридада Мусулмонлар диний бошқармаси раҳбарлари кенгаши тўғрисидаги Низом имзоланади ва қўшма баёнот қабул қилинади.
21 октябрь куни Гулистон саройида “Туркий-ислом меросининг бойлиги ва замонамизнинг долзарб муаммолари фонида унинг қадр-қиммати” мавзуида халқаро конференция бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, диний етакчиларнинг аввалги учрашувлари Истанбул (Туркия) ва Туркистон (Қозоғистон) шаҳарларида бўлиб ўтган эди.