Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Бобомнинг насиҳати

2093

(танловга келган ҳикоя)

– Болаликда битта дўстим бўлар эди. Йон қўшнимизнинг боласи, – деб айтиб берган эди бобом. – Баъзан уларникида, баъзан бизникида ётиб қолар эдик. Дўстим ўрнига ётиб, шивирлаб бармоқлари билан ниманидир санар эди.

Бир куни ундан нима қилаётганини сўрадим.

– Бувим ўргатган, уйқудан олдин йигирма битта марта «Бисмиллоҳир роҳманир роҳийм», дейиш керак экан. 

– Нега, нима учун?

– Ўшанақа қилса, яхши бўлар экан.

Ҳаётим давомида Оллоҳ қодир қилгунча таҳсил олдим, ўргандим, билганларимга риоя қилиш ҳаракатида бўлдим. Уларнинг орасида ҳеч эсимдан чиқмайдигани – дўстимнинг айтгани. Унинг бувиси яхши бўлади, деб айтган гап ҳаётимизни яхшиликка бошлади. Мана, орадан қанча йиллар ўтса-да, ҳар куни тунда уйқу аввалидан «Бисмиллаҳ»ни такрорлашни қолдирмадим.

Кичкина пайтларимизда танга солиб жамлайдиган кичкина тешиги бор қутиларимиз бўлгич эди. Тийинларни жамлайдиган эдик. Қутини очганимизда яхшигина сармоя йиғилганига роса қувонар эдик.

Умр-да мисли маблағ жамлайдиган қути. Уйқу аввалдан «Бисмиллаҳ»ни, зикрларни айтишнинг ҳеч қийин ери йўқ. Бу билан билан одам маблағ қутисига ниманидур ташлайди. Мен бугун нимага эришдим, деб ўзимни имтиҳон қилганимда, маблағ қутимда катта хазина йиғилганини кўраман. Бироқ, бежиз сарфлаган вақтим ҳам оз эмас. Уларни ўйласам, ўзимдан ғижиниб кетаман. Ҳай, шунга ҳам шукур. Оллоҳ маблағ қутимизга тилла деб жамлаганимиз мис бўлиб чиқишидан сақласин.

Шунча йил яшаб, кўп нарсаларни кўрдим. Шундай хулоса чиқардим: Умрнинг ҳар фурсатининг қадрига етиб яшаш зурур экан. Яъни, ҳар эзгу ишни «Бисмиллоҳир роҳманир роҳийм» билан бошласак, ҳар нафасда тасбеҳ, таҳлил, саловатлар айтишга одатлансак, Аллоҳ берган умрни самарали сарф қилган бўламиз.  Тилимизни саломга, саловатга, Ўзига шукур қилишга, “Ла илаҳа иллоллоҳ”га ўргатсак, уйқуда ҳам, беихтиёр ҳам шу сўзлар айланаверадиган бўлади. 

Сабаби, булар Оллоҳга йўлиққанда, тарозида тош босадиган сўзлардир. Оллоҳнинг ҳузурига юориб «ақча қути» очилган вақтда болалигимиздаги каби севиниш барчамизга насиб этсин.

Ҳозир бобом дунёда йўқ. Бироқ, у инсон ўрагтганидек, ҳар туни кўп марта «Бисмиллаҳ»ни такрорламасдан ухламайман. Вақтнинг қадрига етайин, «ақча қути»мни яхши нарсалар билан тўлдирайин деймен. Ҳеч кимнинг маблағ қутиси бўш қолмасин, деб ҳамиша дуога қўл очаман.

Баҳодир Абдирамонов

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага