Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

БМТ Яқин Шарқдаги вазият тобора ёмонлашаётганидан хавотирда

1255

Яқин Шарқ тинчлик жараёни бўйича БМТ махсус координатори Тор Веннесленд Хавфсизлик Кенгашининг сешанба куни бўлиб ўтган йиғилишида Хавфсизлик Кенгаши эътиборини босиб олинган Ғарбий Соҳилнинг шимолида ва марказида фаластинликлар ва исроилликлар орасида кўплаб қурбонлар келтираётган “қўрқинчли зўравонлик авж олганига” қаратди.

Махсус координатор Ғарбий Соҳилдаги зўравонлик даражаси мартдан июнгача ўта юқорилигича қолаётганини, ҳарбий амалиётлар, жумладан, ҳаво ҳужумлари, босиб олинган ҳудудлардаги тўқнашувлар ва исроиллик кўчманчиларнинг ҳужумларини қайд этди. Унинг айтишича, фаластинликлар ҳам охирги пайтларда мураккаб қуроллардан, жумладан, илғор қўлбола портловчи қурилмалар ва ракеталардан кўпроқ фойдаланмоқда. 

"Агар зўравонликни тўхтатиш учун ҳозирдан қатъий чоралар кўрилмаса, вазият янада ёмонлашиши хавфи катта. Зўравонликнинг кучайиши аҳоли пунктларида ўта ташвишли воқеалар, шунингдек, Исроил ва Фаластин маъмурияти ўртасидаги муносабатларнинг ёмонлашуви фонида юз бермоқда. Шу муносабат билан, мен Қурбон ҳайити муносабати билан Исроил ва Фаластиннинг юқори мартабали амалдорлари ўртасидаги музокараларни олқишлайман. ОАВ хабарларига кўра, бу музокаралар давомида Исроил расмийлари яқинда Ғарбий Соҳилдаги муҳожирларнинг ҳужумларини қоралаган ва айбдорларни жавобгарликка тортишга тайёрлигини яна бир бор таъкидлаган", деди Тор Веннесланд. 

Махсус координаторнинг маълумотларига кўра, 20-25 июнь кунлари исроиллик кўчманчилар босиб олинган Ғарбий Соҳилнинг шимолий ва марказий қисмларида Фаластин қишлоқларига 28 марта шафқатсиз ҳужум уюштирган. Бунинг натижасида бир нафар фаластинлик ҳалок бўлди, 54 нафари яраланди. Ҳужумлар худди шундай схема бўйича амалга оширилди: кўпчилиги қуролланган кўчманчилар фаластинликларга тегишли уйлар, машиналар, далаларга ўт қўйди, шундан сўнг тўқнашувлар бошланди, кўп ҳолларда қурбонлар бўлди. Айрим ҳолларда исроиллик аскарлар фаластинликларга резина ўқ билан ўт очди. 

"Маъмурларнинг воқеаларга муносабати турлича бўлди, баъзилари зўравонликни рад этиб, кўчманчиларнинг ҳаракатларини қоралади, бошқалари чуқур безовта қилувчи, ғазаблантирувчи баёнотлар берди, –  деди Тор Веннесленд. – Исроил, босқинчи давлат сифатида, фаластинликлар ва уларнинг Фаластин ҳудудидаги мулкини ҳимоя қилиш ва барча зўравонлик ҳаракатларининг зудлик билан, мустақил, холис ва ошкора тергов қилинишини таъминлаши керак". 

Сўнгги кунлар ва ҳафталарда, дея давом этди махсус координатор, БМТ ҳеч бўлмаганда нисбатан хотиржамликни тиклаш ва ҳозирги ҳалокатли траекторияни ўзгартиришга ёрдам бериш учун барча томонлар билан яқин алоқада бўлди. 

"Биз зудлик билан зўравонликни тўхтатиш учун биргаликда ҳаракат қилишимиз керак, – деди Тор Веннесланд. – Томонларни зўравонлик муаммосини ҳал қилиш йўлига қайтариш жуда муҳим. Мен барча раҳбарларни зудлик билан тормозни босишга ва имкониятларини қайта кўриб чиқишга чақираман. Танлов аниқ: ё сиёсий бўшлиққа олиб келадиган зўравонлик ва провокациянинг кучайиб боришини кутинг ёки конструктив мулоқотга киришинг”. 

Дарвоқе, Исроил ишғоли остидаги Шарқий Қуддуснинг Эски шаҳарида жойлашган Масжидул Ақсода мусулмонлар хотиржамлик билан Қурбон ҳайити намозини ўқиди.

Қуддус исломий вақфлар бошқармаси томонидан берилган баёнотга кўра, Масжидул Ақсода тахминан 100 минг киши иштирокида Ҳайит намози ўқилди.  

Намоздан сўнг фаластинликлар бир-бирларига қандолат, ҳолва ва ширинликлар таклиф қилиб, байрамни нишонладилар. 

Ҳайит намозини ўқиш учун Ақсога оиласи билан келган болаларга ҳам ёшлар томонидан совғалар тарқатилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага