Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

БМТ раҳбари: Ҳар бир ҳаракатсизлик дунёни глобал фалокатга яқинлаштирмоқда

730

Дунёда геосиёсий рақобат кучайди, ядровий қарама-қаршилик хавфи олдинги ўн йилликларга қараганда анча реал бўлди. 

Бу ҳақда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш БМТнинг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида сўзлаган нутқида маълум қилди, дея хабар беради ташкилот матбуот хизмати.

Иқлим ҳалокати, ҳавонинг ифлосланиши ва биологик хилма-хилликнинг йўқолиши ҳамда CОВИД-19 пандемиясининг таъсиридан иборат уч карра сайёравий инқироздан ташқари, дунё тобора кўпайиб бораётган қуролли можароларга дуч келмоқда, деди Гутерриш. 

“Украинадаги ҳалокатли уруш бутун дунёда озиқ-овқат ва энергия нархининг кескин ошишига олиб келди. Истанбулдаги музокаралар натижасида озиқ-овқат ва ўғит нархи аста-секин тушиб, урушгача бўлган даражага яқинлашмоқда. Аммо шунга қарамай, пандемиядан қутулиш учун сармоя киритиш учун ресурсларга эга бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар муқаррар равишда тубсизлик четига яқинлашмоқда”, деди ташкилот раҳбари. 

Тўрт давлат аллақачон ўз қарзларини тўламаган, дея эслатди БМТ раҳбари, бошқа кўплаб давлатлар дефолт ёқасида. Барқарор ривожланиш учун маблағлар қуриб кетмоқда ёки бошқа мақсадларга йўналтирилмоқда. 

“Дунё глобал инқирозларни бошидан кечирмоқда - CОВИД-19 пандемиясидан тортиб Украинадаги урушгача. Дунёда кенг кўламли инқироз юзага келган тақдирда манфаатдор томонларни бирлаштира оладиган ягона ташкилот йўқ. БМТ бу вазифани бажаришга қодир ягона ташкилотдир”, - деди Бош котиб. 

Ҳар бир нофаол кутиш куни дунёни глобал фалокатга яқинлаштиради, деди Антониу Гутерриш.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага