Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

БМТ: “Мьянмада мусулмонларни қирганлар жазоланиши керак!” 

909

Мьянманинг роҳинжаларга қарши ҳарбий ҳужуми ва роҳинжаларнинг мамлакатдан оммавий чиқиб кетишининг беш йиллиги муносабати билан БМТ Бош котиби, Мьянма бўйича махсус элчиси, шунингдек, БМТ агентликлари вакиллари ва мустақил эксперт халқаро Жамият жабрланганларга ёрдам кўрсатиш, шунингдек, адолатни таъминлаш учун саъй-ҳаракатларини икки баравар ошириш ҳақида баёнот берди.

 

Роҳинжаларга қарши операция

2017 йил 25 август куни роҳинжа жангариларининг бир қатор полиция постларига қилган ҳужумларига жавобан Мьянма хавфсизлик кучлари роҳинжа мусулмонларига қарши кенг кўламли ҳарбий операция бошлади, натижада минглаб тинч аҳоли қурбон бўлди. Мазкур манфур ҳаракатларда қотилликлар, қийноқлар ва жинсий зўравонлик ҳам содир бўлган. 

Бир неча юзлаб қишлоқлар, баъзида аҳоли билан бирга ёниб кетди. Бу эса бу этник гуруҳдан 700 минг киши, асосан аёллар, болалар ва қариялар қўшни Бангладешга қочиб кетишга мажбур бўлди. 2019 йилда Гаагадаги Халқаро жиноий суди Роҳинжа мусулмонларига қарши жиноятларни тергов қилиш учун яшил чироқ ёқди. 

 

Мьянмада гуманитар вазият ёмонлашди

“Бангладешда бир миллионга яқин қочқинлар ҳали ҳам қайтиб келиш умидисиз яшамоқда, 150 мингдан ортиқ роҳинжалар эса Ракхайндаги лагерларда”, — дейилади БМТ Бош котиби матбуот котиби номидан берилган баёнотда. 

Унинг таъкидлашича, 2021 йилнинг февралидаги ҳарбий тўнтаришдан кейин Мьянмада гуманитар, инсон ҳуқуқлари ва хавфсизлик билан боғлиқ вазият ёмонлашган. “Халқаро ҳамжамият инқирозни енгиш учун кенг қамровли, узоқ муддатли ва инклюзив ечим излашда давом этиши зарур”, — деди Антониу Гутерриш баёнотида.  

Бангладешни қўллаб-қувватлаш

Бангладеш Мьянмадан келган роҳинжа қочқинларини қабул қилишда “сахийлик” қилди, бироқ минтақа давлатлари ва халқаро ҳамжамият вазиятни қайта кўриб чиқиш ва юкнинг бир қисмини ўз зиммасига олишга мажбур. Бу ҳақда БМТ Бош котибининг Мьянма бўйича махсус вакили Нолин Хайзер Бангладешга тўрт кунлик ташрифи якунида айтиб ўтди. 

Унинг сўзларига кўра, Мьянма қочқинлар ва мажбурий кўчирилганларнинг ихтиёрий равишда қайтиши учун хавфсиз ва муносиб муҳит яратишга масъулдир. 

“Роҳинжаларнинг ҳуқуқлари ва хавфсизлиги кафолатланиши ва Мьянманинг Ракхайн штати маслаҳат комиссияси тавсиялари асосида тинч, демократик ва инклюзив жамият қуриш режасига киритилиши керак”, деди Хайзер.

Халқаро Миграция Ташкилоти роҳинжаларни ёрдам беришга чақиради

Халқаро Миграция Ташкилоти кеча, пайшанба куни халқаро ҳамжамиятни роҳинжа қочқинлари ва уларни қабул қилувчи жамоаларга узоқ муддатли ривожланиш ва инсонпарварлик ёрдамини таъминлаш учун шошилинч чоралар кўришга чақирди. 

Халқаро Миграция Ташкилоти эслатишича, бир миллионга яқин қочқинлар гавжум лагерларда истиқомат қилади, уларнинг ярми болалардир. 

“Халқаро ва маҳаллий гуманитар ташкилотлар Бангладеш ҳукумати роҳинжаларни муносиб турмуш шароити билан таъминлаш бўйича олиб бораётган операцияларни қўллаб-қувватлашда давом этиши керак”, — дейилади Халқаро Миграция Ташкилоти баёнотида.


 

Роҳинжаларга нисбатан жинсий зўравонлик учун жазо

Роҳинжалар қочқин инқирозининг беш йиллиги муносабати билан Бош котибнинг можародаги жинсий зўравонлик бўйича махсус вакили Прамила Паттен халқаро ҳамжамиятни роҳинжалар билан бирдамликни давом эттиришга чақирди. У жинсий зўравонлик қурбонлари учун адолатни таъминлаш чораларини кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

Роҳинжаларга қарши жиноятларни “геноцид” деб аташ керак

БМТнинг Мьянмадаги инсон ҳуқуқлари аҳволи бўйича махсус маърузачиси Том Эндрью, ўз навбатида, "бутун халқаро ҳамжамият бу ҳужумларни геноцид деб аташ вақти келди", деди. Унинг қўшимча қилишича, Мьянма ҳарбийлари ҳали содир этилган жиноятлар учун жавобгарликка тортилмаган.

БМТ экспертининг таъкидлашича, ҳарбийлар тўлиқ жазосизлик муҳитида ҳаракат қилиб, кейинчалик мамлакатда давлат тўнтаришини амалга оширган, одамларни ўзбошимчалик билан қамоққа ташлаган ва ҳатто ҳуқуқ ҳимоячилари, демократия тарафдорлари ва халқ вакилларини қатл қилган. Унинг сўзларига кўра, битта жиноят учун жазосиз қолиш бутун Мьянма халқига нисбатан шафқатсизроқ ваҳшийликка айланди. 

“Халқаро ҳамжамият Мьянма ҳарбийларини ваҳшийликлари учун жавобгарликка тортиши жуда муҳим”, - деди Эндрью. Унинг таъкидлашича, Мьянмада роҳинжаларни таъқиб қилиш 2017 йилнинг августида бошланмаган, лекин кўп йиллардан буён давом этмоқда.

Далилни аниқлаш миссияси

Том Эндрью 2017 йилги ҳужумдан олдин Ракхайн штатида ишлар эди. Кейин у роҳинжалар қандай даҳшатли шароитларда яшаётганини кўрди. 

“Мен ҳозиргача сақланиб қолган концентрацион лагер ёки геттога ташриф буюрдим, у ерда 120 мингдан ортиқ роҳинжалар аслида қамоқда яшаган. Эсимда, маҳаллий аҳолидан бири, агар дунё уларни бу лагерлардан озод қилишга ёрдам бермаса, илтимос, бу аҳоли пунктларини йўқ қилинг, деганди. Чунки у ва унинг оиласи бошдан кечирган даҳшатли шароитдан кўра ўлим афзалроқ бўларди”, деб эслайди махсус маърузачи.  

Айни пайтда омон қолган бир миллиондан ортиқ роҳинжа Бангладешда, Кокс-Базар ва Бҳасан Чардаги лагерларда истиқомат қилади. Мутахассисга кўра, улар уйга қайтолмайди, оғир шароитларда яшайди ва рўзғор тебратиш имкониятига эга эмас. 

"Бангладешдаги роҳинжалар ўз яқинларининг ўлимига, уйлари ва жамоаларидан айрилишига олиб келган тажрибалар ҳамда ўз шахсини йўқ қилишга уринишлардан қаттиқ жароҳат олганлар", деб таъкидлади махсус маърузачи. Унинг сўзларига кўра, халқаро ҳамжамият Мьянма ишини Халқаро жиноий судда текширишда олдинга силжиши ва Мьянма ҳарбийларига иқтисодий ва дипломатик босим ўтказиши керак.

Мьянмадаги давлат тўнтариши

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 1 февралида Мьянма армияси Давлат маслаҳатчиси Аун Сан Су Чжи, президент Вин Мен ва бошқа раҳбарларни 2020 йил ноябрида бўлиб ўтган “сайловларни сохталаштириш”да айблаб, ҳибсга олган эди. Ҳарбий комендант Мин Аунг Хлайн фавқулодда ҳолат эълон қилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага